Қишки Олимпиадага Қирғизистон бир спортчи билан боради

631

Тоғ-чанғи спорти билан шуғулланувчи Дмитрий Трелевский Сочида ўтувчи Қишки Олимпиада ўйинларидаги қирғизистонлик ягона иштирокчи бўлади. У мусобақанинг икки тури - чанғида тепаликдан тез тушиш ва гигант слалом беллашувларида куч синашади. Унинг Сочига йўл ҳаражатларини давлат қоплайди.

Халқаро чанғи спорти федерацияси 20 январ куни Сочида ўтувчи Қишки Олимпиаданинг иштирокчилари рўйхатини эълон қилди.

Рўйхатда қирғизистонлик спортчи Дмитрий Трелевский ҳам бор.

Дмитрий мазкур ўйинларда Қирғизистонни тақдим этувчи ягона спортчи.

Миллий олимпиа қўмитаси бош котиби Канат Аманкулов Халқаро чанғи спорти қўмитаси тарқатган маълумотни Kloop.kgга тасдиқлади.

«Ҳозирги кунга келиб бизга фақат бир спортчимизнинг иштирок этиши учун рухсат беришди», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, қирғизистонлик спортчилар ўйинларнинг ўзга турига қатнашиш имконини қўлдан бой берган.

Шу тариқа, Сочидаги Олимпиадада Қирғизистон бир спортчи билан иштирок этида. Ванкуверда ўтган аввалги Олимпиадада эса қирғизистонлик икки спортчи иштирок этганди.

Трелевский спортнинг икки тури — гигант слаломда 19 феврал куни ва оддий слаломда 22 феврал куни беллашади.

2010 йили ўтган Олимпиадада ҳам у иштирок этган, бироқ кўзга кўринарли ютуққа эриша олмаган — унинг энг юқори кўрсаткичи гигант слаломда 76 ўринни эгаллагани бўлган.

Аманбаевнинг айтишича, спортчи ва унинг мураббийсининг барча ҳаражатларини давлат тўлаб беради.

Спортчи Сочига февралнинг биринчи саналарида йўл олади.