Ташиев ўғлига очилган жиноят иши ёпилиши мумкин

668

Мухолифатдаги сиёсатчи Камчибек Ташиев ўғли Темирланга нисбатан очилган жиноий иш ёпилиши мумкин — бу ҳақда Бишкек милицияси хабарлади. Ўсмир пойтахтда машина ғилдиракларини ўғирлаганликда айбланаётганди.

Ташиев Темирланган нисабатан очилган жиноят иши ёпилиши мумкин. Бунга жабрланувчининг даъвоси йўқ эканлиги сабаб бўлган — бу ҳақда Бишкек ИИБ матбуот хизмати ходими Марат Максатбеков хабар қилди.

«Агар жабрланувчи жиноят уюштирганларга нисбатан ҳеч бир даъвоси йўқ эканини билдирса, иш ёпиилиш мумкин», — деди у Kloop.kg билан суҳбатда.

Унга кўра, Ташиевга нисбатан жиноий ишнинг ёпилишини маҳкама қараб чиқиши керак.

«Ишнинг ёпилиш ёки ёпилмаслигини суд ҳал қилади», — деди Максатбеков.

Маҳкама йиғинининг қачон ўтиши ҳозирча номаълум.

Матбуот хизмати ходими сўзларига кўра, жабрланувчи ҳодисадан бир кун ўтиб даъвоси йўқлиги ҳақида ариза ёзган.

Бу Ташиевлар оиласи унга етказилган моддий зарарни тўлаб бергандан сўнг содир бўлди.

Сиёсатчи ўғли 1 декабр кунги пойтахт милицияси рейди чоғида қўлга олинганди — бу ҳақда Бишкек ички ишлар бош бошқармаси хабарлаган.

Милиция ходимлари Темирлан ва уч ўсмирни шаҳарнинг 5 кичик мавзесида машина ғилдирагини ўғирлашга ҳаракат қилаётганда қўлга олган.

Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари қўлга олинган йигитлар машинасидан 8 дона ғишт, 20та болт, учта ғилдирак ключи ва битта домкрат топишган.

«Улар микрарайондаги бир машина ғилдирагини чиқаришга ҳаракат қилишди, бироқ улардаги ключ машина ғилдирагидаги болтга тўғри келмай, бошқа машина излаб йўлида давом этишди. Бир оздан сўнг эса ўша мавзедаги яна бир машина ғилдирагини чиқаришга уринаётган пайтда уларни милиция қўлга олди», — деб пойтахт милицияси сўзларидан иқтибос келтирли 24.kg ахборот агентлиги.

Собиқ депутат ўғли ва яна бир ўсмир 1 декабр куни Бишкек ИИБ изоляторига киргизилганди.