Норин: Шахтанинг қулаши уч киши ҳаётига зомин бўлди

601

Норин областидаги Каракече кўмир қазиш шахтасининг қулаши уч кишининг ўлимига сабаб бўлди. ФҲМ маълумотларига кўра, ичига икки машина киргандан сўнг шахтанинг усти қулаган.

Фавқулотда ҳолатлар министрлиги матбуот котиби Мукамбет Севаровнинг айтишича, шахта ичида ўпирилиш тонг саҳарда юз берган. Унинг сўзларига кўра, маҳаллий яшовчилар шахта соқчилари тақиқга қарамай ичкарига киришган ва «ЗИЛ» маркасидаги икки машинага кўмирни юкламоқчи бўлган.

«Ҳодиса 10 декабр куни саҳар бешда юз берган. Шахтанинг уст қисми ўпирилиб тушган, лой остида иккита ЗИЛ қолиб кетган ва унинг ичидаги уч одам ҳам ҳалок бўлган», – деди Сваров.

Ҳалок бўлганларнинг барчаси норинлик бўлган.

Ҳодиса юзасидан милиция тергов юритмоқда.

Фожеадан беш соат вақт ўтиб «Республика» партияси ҳукуматни танқид қилиб чиқди ва ҳалок бўлганлар оиласига кўмак кўрсатишни таклиф қилди.

Партияга кўра, ҳукумат тоғ кон қазиш соҳасига етарли даражада эътибор қаратмаяпти.