Қирғизистонликни ўлдирган россиялик футболчи 6 йилга қамалди

633

Россиянинг «Торпедо» жамоаси собиқ футболчиси Михаил Редуканов 23 ёшли қирғизистонликни ўлдирганликда айбдор деб топилди  — бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг тергов бош бошқармаси хабар қилди.

Москванинг Люблино туман суди Редукановни қирғизистонлик Айбек Майлибаев ўлимида айбдор деб топди ва уни 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Давлат айблови собиқ футболчини 9 йилга қамашни талаб қилганди, бироқ маҳкама муштлашувни қирғизистонлик бошлаганини инобатга олиб, Редуканов жазосини енгиллатди.

Қотилнинг ўзи ҳукм чиқарилишидан аввал айбига иқрор бўлиб, бу жиноятга ўзини ҳимоя қилиш мақсадида қўл урганини билдирганди.

Россия тергов қўмитаси маълумотларига кўра, Редуканов 23 ёшли қирғизистонлик билан такси ҳақи юзасидан жанжаллашиб кетган ва Қирғизистон фуқаросига камида 4 марта пичоқлаган. Олинган жароҳатдан Айбек ҳодиса жойида ўлган.

«Олинган жароҳатлардан жабрланувчи ҳалок бўлган, Редуканов қочиб кетган. ОАВ орқали ўзининг қидирувга берилганини билгач, Редукановнинг ўзи милицияга келган]», — деб ёзилади қўмита сайтида.