Махсус хизмат «Бишкек Парк»даги бомба ҳақида ёлғон хабар қилган аёлни қўлга олди

532

bp_3-460x258

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси милицияга пойтахтнинг савдо марказида бомба борлиги ҳақида ёлғон қўнғироқ қилган аёлни қўлга олди. Ёлғон қўнғироқ марказнинг уч соатга ёпилишига сабаб бўлганди.

МХДҚ ходимлари Бишкекда вақтинчалик яшовчи Конокбаевани қўлга олди. Махсус хизматга кўра, айнан мазкур аёл 17 октябр куни милицияга қўнғироқ қилиб, пойтахтнинг «Бишкек Парк» савдо марказида бомба борлигини хабарлаган.

«30 ёшдаги чамаси аёл қўнғироқ қилиб, «Бишкек Парка» биноси ичига бомба ўрнатилганини, у ярим тунда портлашини айтиб гўшакни қўйиб қўйди», — деди Бишкек ИИБ матбуот хизмати ходими Олжобай Казибаев.

Махсус хизматнинг хабар қилишича, аёл бомба ҳақидаги ёлғон хабарни «Бишкек Парк»да қўриқчи бўлиб ишлайдиган эрининг бир неча ойдан буён маош ололмаётгани туфайли амалга оширган.

Аёлга қарши «террор актлари ҳақида ёлғон хабар тарқатиш» моддаси бўйича жиноий иш очилган.

Бу жиноят учун шахс энг кўпи уч йилга қамалиш ёки энг ози жамоат ишларига жалб этилиш билан жазоланиши мумкин.

17 октябр куни «Бишкек Парк» савдо марказига бомба ўрнатилгани ҳақидаги қўнғироқдан сўнг ҳуқуқ тартибот органлари у ерни ёпишга мажбур бўлганди.

Бомбани қидирув эса уч соатга яқин вақтни олган.

Милиция савдо марказидаги барча сотувчилар ва харидорларни у ердан чиқариб юборганди.

«Миллий хавфсизлик қўмитаси сапёрлари ертўладан бошлаб шифтгача барча ерни текширди, бироқ портловчи мосламалар топилмади», — деганди Казибаев.

Бу Бишкекнинг савдо марказларига ўрнатилган бомба ҳақидаги биринчи ёлғон қўнғироқ эмас — ўтган йили икки марта «Бета Сторес» савдо марказида бомба борлиги ҳақида қўнғироқ бўлганди.

Ўшанда ҳам текширувлардан сўнг бомба ҳақидаги гап уйдирма экани очиққа чиққанди.