Бирюлёвода қўлга олинган қирғизистонлик Россияни тарк этишга мажбурланди

580

iImxaWP82Sv5BSrvx6X4bQ-450x299

Москвада қўлга олинган беш қирғизистонликнинг бири «миграция қонунларини бузганлиги» учун Россиядан чиқиб кетишга мажбурланди. Полиция қирғизистонликларни Москванинг Бирюлёва туманидаги қотилликдан сўнг қўлга олди.

Москванинг Бирюлёва туманидаги қотилликдан сўнг қўлга олинган қирғизистонлик устидан маҳкама 16 октябр куни ўтди — бу ҳақда Ташқи ишлар министрлиги (ТИМ) матбуот хизмати хабарлади.

ТИМ матбуот хизмати бошчиси Турдакун Сидиков маҳкаманинг Қирғизистон фуқаросини Россиядан чиқариб юбориш ва унга 5 минг рубл миқдорида маъмурий жарима солиш қарорини чиқарганини билдирди.

«У ерда «ўз ихтиёрига кўра» тарк этсин, деб ёзилган. Яъни у Россияни ўзи тарк этиши керак», — деди министрлик ходими.

Сидиков қирғизистонликнинг қайси муддат ичида Россияни тарк этиши лозимлигини билмаслигини айтди.

Қолган тўрт қўлга олинган қирғизистонлик устидан маҳкама ҳали ўтгани йўқ. Улар суд қарорини кутишяпти.

Министрлик матбуот хизмати бошчиси Россиядаги Қирғизистон элчилиги қўлга олинган давлат фуқаролари тақдирини кузатиб бораётганини билдирди — элчилик маълумотига кўра, Бирюлёвадаги тартибсизликлар оқибатида қирғизистонликлар жабрланмаган.

Бирюлёвадаги тартибсизликлар

Москванинг Бирюлёва туманида 25 ёшли Егор Шербаковнинг қатл қилиниши оммавий тартибсизликлар ва миграцияга қарши норозиликларга сабаб бўлди.

Туман яшовчилари қотилликда «кавказликни» гумонлашди ва 13 октяб куни тинчлик марши ўтказди. Бироқ митинг оммавий тартибсизликлар ва мигрантларга тегишли бўлган бизнесга талофот етказиш билан якунланди.

Россия полицияси жами 1200 меҳнат муҳожирини қўлга олди. Улардан 14 киши Қирғизистон фуқароси экани очиқланганди.

Қўлга олинган 14 шахсдан 9 нафари ҳужжатлари жойида бўлгани сабабли қўйиб юборилди.