Қамчи Колбаев беш ярим йилга қамалди

659

fotografiya-600x350

Криминал авторитет Қамчи Колбаев беш ярим йилга ўз эркидан ажратилди. Унинг ёқловчиси суд ҳукмини шикоят қилмоқчи.

Бишкекнинг Биринчи май район суди Қамчи Колбаевни мол-мулкини мусодара қилиш билан бирга беш ярим йиллик қамоқ билан жазолади.

Бироқ  Колбаев қуйидаги олти модда бўйича оқланди:

•123. Одам ўғирлаш
•125. Озодликдан маҳрум этиш
•231. Жиноий тўдаларни ташкил қилиш
•241. Ўқ отар қуроллар ҳамда портловчи моддаларни ноқонуний сақлаш, тарқатиш, ташиш
•247. Наркотик
моддаларни ноқонуний равишда сақлаш, тайёрлаш, ташиш.
•341. Ҳукумат вакилига зўравонлик кўрсатиш

Колбаевнинг Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси СИЗОсида ўтказган 11 ойининг ҳар бир куни икки кун ҳисобига олиниб, унинг қамоқда яна 3 йил ва 10 ой ўтказиши билдирилди.

Айни пайтда, унинг ёқловчиси суд ҳукмидан норози эканини билдириб, Колбаевга чиқарилган ҳукмни юқори инстанцияда шикоят қилишини билдирди.

Ҳукумат «Жиноий авторитет» деб тан олувчи Қамчи Колбаев 2012 йилнинг дакабр ойидан буён СИЗОда сақланяпти. Унинг қамоқда сақланиш муддатини икки марта — 8 декабрдан 8 январгача, кейинроқ яна бир ойга узайтиришганди.

Қирғизистоннинг энг йирик наркотижоратчиси ҳисобланган Колбаев сўнгги икки йилни Қирғизистон ташқарисида ўтказди.

2011 йили уни АҚШ ҳукумати дунёнинг энг йирик наркотижоратчилари қора рўйхатига киргизганди.

90чи йиллар сўнгида Колбаев Қирғизистон жиноят оламида ўз таъсирини кучайтириш учун Риспек Ахматбеков билан рақобатга киришган, бироқ Ахматбековга суиқасд қилиш ҳамда унинг икки сафдошини ўлдирганликда айбланган Колбаев 2000 йили 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.

2006 йили эса у қамоқдан қочиб кетган, бу ҳодисадан бир йил ўтиб Қирғизистон ҳукумати уни қидиришни тўхтатганди.

2010 йил инқилобигача Колбаев ярим яширин ҳаёт кечирди. 2008 йили у Норин областида етти бўз уйда катта байрам ўтказди. Айрим манбаларда байрамда ўша пайтаги давлат президенти Қуманбек Бакиев ишларини бошқарувчи бир неча мулозимнинг иштирок этгани айтилади.

2010 йилги инқилобдан сўнг Колбаев қўлга олинди. Бундан кўп ўтмай у қамоқдан яна қочди ва охир-оқибат Дубайда пайдо бўлганди.