Махсус хизмат СИЗОдаги ҳомиладорнинг боласи ўлмаганини билдирди

563

sizo-450x299

Машҳур адвокат Икрамидин Айткулов МХДҚ СИЗОда сақланаётган ҳомиладор аёлнинг боласи ўлгани мумкинлиги, бироқ унга керакли тиббий ёрдам кўрсатилмаётганини билдирди. Махсус хизмат буни рад этди.

Наркотик моддаларни ноқонуний равишда сақлаганликда айбланаётган ва ҳозирда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси СИЗОсида сақланаётган Саодат Маматкаримова ҳомиладорликнинг сўннги ойини кечиряпти.

Маматкаримова ҳақидаги маълумотни ижтимоий тармоқда тарқатган Қирғизистонда машҳур ҳуқуқшунос Икрамидин Айткулов аёлнинг ҳомиласи «ривожланмаётгани» ёки у умуман «ўлган» бўлиши мумкинлигини айтди.

«Унинг соғлиғи ва ҳомиласи жойида эмас. СИЗо ходимлари уни шифокорга кўрсатишди, улар эса касалхонага ётқизиш кераклигини айтди. СИЗО бошқармаси аёлни касалхонада ҳам қўриқчилар билан бирга бўлиши мумкинлигини айтди, бироқ шифокорлар бунга кўнмади», — деди у.

Айткулов сўзларига кўра, махсус хизмат ходимлари Маматкаримовани касалхонада қўриқчисиз қолишига рози бўлишмаган.

Айткулов айбловларидан сўнг Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси юрист сўзлари ҳақиқатга тўғри келмаслиги ва уйдирма эканини билдириб баёнот тарқатди.

МХДҚга кўра, Маматкаримовага барча керакли ғамхўрлик кўрсатиляпти — муассаса маълумотларига кўра, беш ойлик ҳомиладорлигидан буён у «барча талабларга жавоб берувчи» махсус хонада сақланяпти.

Махсус хизматга тарқатган баёнотга мувофиқ, ҳомиладор Саодат №6 Республика туғриқхонасига олиб борилган ва ҳозирда кўзи ёриш арафасида.