LG ва Samsung эгилувчан экранли смажртфонлар ишлаб чиқаради

536

flexible-display-450x240

Жанубий Кореянинг электроника борасида гиганти LG ҳамда Samsung дунёдаги биринчи эгилувчан экранли смартфонларни ишлаб чиқара бошлади. Мазкур мобил телефонлар жаҳон бозорида яқин ойларда сотувга чиқади.

LG ва Samsung компаниялари смартфонфонлар учун эгилувчан экранларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Ҳар иккала компания экранларни ишлаб чиқаришда OLED органик воситаларидан фойдаланади.

Samsung ширкатининг смартфонлар оламидаги янгиликни йўлга қўйишини билдириши ортидан LG ҳам бу борада изланувлар олиб бораётганини ўз фойдаланувчиларига маълум қилди.

Samsung смартфони Galaxy Round номи билан номланди ва унинг ички параметрлари Galaxy Note 3 ни тузади.

LG ширкатининг G FLex смартфонлари рақобатчиси Samsung Galaxy Round дан фарқланади — LG сайтида ёзилишича, улар телефони горизонтал даражада эгилиш имкониятига эга бўлади. Samsung эса ўз телефонларининг вертикал равишда эгилишини билдирганди.

LG нинг билдиришича, унинг дисплейлари 6 дюмни ташкил қилишига қарамай, у дунёдаги энг енгил бўлади. Компанияга кўра, G FLex 7,2 грамм бўлади.

Қиёс учун, Samsung Galaxy S 3 вазни 133 граммни ташкил қилади.

Бироқ барча мутахассислар ҳам бундай экран фойдаланувчилар эътиборини торта олади, деб ҳисобламайди.

«Фикримча, LG ширкати ҳамон янги технологияларни ишлай олиш қобилиятини кўз-кўз қилиш ва ўзга компаниялар орасида ажраб туриш мақсадида ушбу қадамга борган», — дейди смартфонларни баҳоловчи Informa компанияси мутахассиси Девид Макквин.

Бишкекдаги “Мостовой” интернет-декони сотувчиси Kloop.kg билан суҳбатда мазкур смартфонларнинг Қирғизистон бозорида яқин ойларда сотувга чиқишини билдирди.

“Масалан, iPhone тақдимоти 20 сентябр куни ўтган бўлса, бир ҳафтадан сўнг ЦУМда сотила бошлади. Бундай моделлар сотувда тез пайдо бўлади”, — деди сотувчи.