Россия: Лоторея клубини ўмаришга уринган икки қирғизистонлик қўлга олинди

572

oldjail_run-1-450x253

Иркутскдаги «Руслото» ўйин салонига босқинчилик уюштиришда айбланиб икки қирғизистонлик қўлга олинди.

Қирғизистонликларга нисбатан «Босқинчилик» моддаси бўйича жиноий иш очилди — бу ҳақда Иркутс Ички ишлар бош бошқармаси хабарлади.

Россия полицияси маълумотларига кўра, ниқоб кийган қирғизистонликлар 16 сентябр куни клубга бостириб кирган ва бор пулни олиб чиқиб кетган.

«Тонгги 5:30 чамасида ниқобли икки номаълум шахс тўппонча ва арматура бўлиги билан қўрқитиб, салондаги 270 минг рубл пулни тортиб олган. Тезкор-қидирув амалиётлари оқибатида босқинчиликда гумонланганлар қўлга олинди», — деб ёзилади бошқарма сайтида.

Ҳужуман сўнг шаҳар полицияси жиноятда гумонланаётганлар уйида тинтув олиб борган ва у ердан пневматик тўппонча топган.

Қўлга олинганларнинг бири ўғирланган пулларни «шахсий ҳожатларига» ишлатиб бўлганини айтган.

Ҳозирда ҳар иккала қирғизистонлик шаҳарнинг вақтинчалик сақлаш изоляторига киритилган.

Kloop.kg қўлга олинганлар адвокати ёки улар вакиллари билан боғлана олмади.

Бу қирғизистонликларнинг Россияда босқинчиликда айбланиб биринчи марта қўлга олиниши эмас — жорий йилнинг июл ойида Москвадаги официантни тўнашликда гумонланиб уч қирғизистонлик қўлга олинганди.

Ўшанда улар 30 минг рублни ўғирлаб кетган, бироқ жиноятдан бир кун ўтмай полиция уларни қўлга олишга эришганди.
jogo de poker online gratuito