Сибир куйдиргиси сабаб Таласдан гўшт олиб чиқиш тақиқланди

655

cows-450x300

Талас областида Сибир куйдиргиси аломатлари билан 9 кишининг касалхонага ётқизилгани сабабли, ветеринарлар мазкур областдан чорва молларини ташишга тақиқ қўйди.

Қирғизистон ветеринар хизмати Талас областидан чорва молларини ташишга тақиқ жорий қилди. Шифокорларга кўра, бу чора касал ҳайвонларнинг Қирғизистон ўзга худудларига тарқашининг олдини олади.

Шифокорларнинг мазкур чораларни жорий қилишларига вилоятда тўққиз кишининг Сибир куйдиргиси касалига чалингани мажбур қилди.

Таласдаги касалхонада даволанаётганлар аҳволи ҳозирда «қониқарли» — бу ҳақда Давлат эпидемия назорати бўлим бошчиси Динагул Оторбаева хабар қилди.

Шифокорга кўра, касалланишнинг оғир ҳолати кузатилмаган ва ҳозиргача мазкур дардга чалинганлар муолажа курсларини якунлаяпти.

Соғлиқни сақлаш министрлиги 11 кишининг мазкур касал билан шифохонага олиб борилганини билдирди.

«11 кишида Сибир куйдиргисининг тери формаси аниқланган», — деб хабарланади министрлик тарқатган баёнотда.

Вазирлик тахминига кўра, касалликнинг тарқашига мазкур дардга чалинган ҳайвон гўшти бўлган. Шифокорлар вилоятда эпидемияга қарши чоралар олиб боряпти.