Депутат Жолдошева автоҳалокатга учради

576

listing_original_13336040056548690819-450x299

Парламент депутати Жилдизкан Жолдошева машинаси Бишкек марказида автоҳалокатга учрагач, қўлидан жароҳат олди.

Бишкек ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати ходими Олжобай Казабаев автоҳалокатнинг 21 сентябр куни  Қирғиз тиббиёт давлат академияси атрофида юз берганини хабарлади.

Унинг сўзларига кўра, йўл транспорт ҳодисасига депутатнинг ҳайдовчиси сабаб бўлган ва буни экспертиза ҳам тасдиқлаган.

«Суд-техник экспертизаси хулосаларига кўра, депутат ҳайдовчиси аварияга сабаб бўлган», — деди матбуот хизмати ходими.

Жолдошеванинг ўзи машинанинг орқа ўриндиғида бўлган ва ҳодиса оқибатида ўнг қўли шикастланган.

Депутат шаҳарнинг 4 касалхонасига тиббий ёрдам учун мурожаат қилган.