Боткен области: Қутқарувчилар ҳалок бўлган кончи танасини топишди

599

7251E6BC-C94A-4CCF-B2F5-CF01BC5A7D01_mw1920_mh892_s-450x253

Келган сел оқибатида шахта ичида қолиб кетган 3 кончининг биттасининг танаси кон ичидан олиб чиқилди. Қолган икки нафар кончи тақдири ҳозирча номаълум.

Мана уч кундирки Фавқулотда ҳолатлар министрлиги Боткен областининг Самарқандек қишлоғидаги кон босиб қолган уч кончини қутқариш ишларини олиб боряпти.

Уларнинг кон ичида қолиб кетишига тинмай ёққан ёмғирнинг кон ичига кириб кетиши бўлган.

Министрлик маълумотларига кўра, топилган жасад боткенлик Бақит Айдаровники бўлган.

«Жасадни қариндошларига бердик. У ўзи боткенлик бўлгани учун, ФҲМ машинасида уни уйига олиб бориб қўйилди», — деди ФҲМ Боткен области бошқармаси бошчиси Алмазбек Асанов.

Ҳодиса жойида 30 яқин қутқарувчи ва маҳаллий яшовчилар иш олиб боряпти.

Кон қазувчилар ер остида 13 август куни 16:10 коннинг қулаши оқибатида унинг ичида қолиб кетган.

Шахтада ишлаётган беш кончининг икки нафари у ердан чиқиб кетишга улгурган, биттаси ҳалок бўлган, қолган икки кишининг тақдири ҳозирча номаълум.

ФҲМ Боткен области бошқармаси бошчиси Алмазбек Асанов Kloop.kg билан суҳбатда конда қолиб кетганларнинг тириклигига умид йўқлигини айтди.