Собиқ Бош прокуратура биноси бузилади

449

Prokuratura_panorama-450x269

2010 йилги апрел инқилоби пайтида ёқиб юборилган Бош прокуратура биноси бузилади.

Ҳозирда реклама баннери билан қопланган Бош прокуратуранинг Бишкекдаги биноси ҳалигача фойдаланилмай келади. У шаҳарнинг марказидаги «Ала-Тоо» майдонинг 1000 квадрат метр ерини эгаллаб турипти.

Қурилиш ҳамда худудларни ривожлантириш давлат агентлиги матбуот котиби Азиза Масимова бинонинг қачон бузилиши аниқланмаганини билдирди.

«Бино тақдири ҳали ҳал қилинмади, чунки ҳозирча сармоявий лойиҳалар йўқ», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, сармоявий лойиҳа бинонинг прокуратудан агентликка ўтказилганидан сўнг ишлаб чиқилади.

Масимованинг айтишича, бино қайси бошқарма тасарруфига ўтказилиши ҳозирда номаълум.

Жорий йилнинг июн ойида Бош прокуратура янги бино қурилиши учун 150 млн сом сўраганди. Прокуратуранинг билдиришича, унинг амалдаги биносига муассаса ходимларини сиғмай қолган.

Бош прокуратура биноси 2010 йилги инқилоб пайтида тўлиғи билан куйиб кетганди. Бундан сўнг прокуратура Олий суд биносига кўчиб ўтган. 2013 йилнинг баҳорида эса давлатнинг асосий назорат органи собиқ президент Асқар Ақаевнинг  кутубхонасига кўчиб ўтганди.