Москва полицияси рейди зўрлаганликда гумонланган шахсни қўлга олиш пайтида полициячининг калтакланишидан сўнг ўтди. Икки кунлик рейддан сўнг Москва бозорларида аксари Марказий осиёлик ва кавказликларни ташкил қилувчи мингдан ошиқ савдогарлар қўлга олинди.
http://www.youtube.com/watch?v=1f_qfMixzBY
Москва бозорларини “тозалаш” ишлари полициячиларнинг Мотвеевский бозорига педофилияда айбланган Магомед Магомедовни қўлга олиш пайтида қаршиликка учраганларидан сўнг бошланди.
Калтакланган полиция ходими талқинига кўра, қўлга олиш пайтида уларга 20дан ошиқ шахс қаршилик кўрсатган ва улар орасидаги Мага исмли савдогар ҳуқуқ тартибот органи ходими бошига кастет билан урган.
«Мени калтаклашга уринаётган аёллар билан чалғиб турган пайтда, видеодаги ҳаворанг кўйлакли шахс менга асосий шикастни етказди», — деди полициячи Москва полицияси матбуот хизматига берган интервьюсида.
Бу ҳодиса Москванинг жанубий-ғарбидаги бозорларидаги ўтган кенг қамровли рейдларга сабаб бўлди — икки ярим кун ичида бозорларда аксарини Марказий осиёлик ва кавказликларни ташкил қилувчи мингдан ошиқ муҳожирлар қўлга олинди.
Россия полицияси қўлга олишларни «ўзга жиноятларга алоқадорликни текшириш ва Россия худудида қонунан қайддан ўтганликни аниқлаш» мақсадида ўтгани билан изоҳлади.
«Полиция шунингдек бозор ичида ноқонуний, тегишли рухсатсиз ўрнатилган савдо палаткаларини ҳам топган. Ҳуқуқ тартибот органлари ушбу савдо палаткаларининг ким тарафидан ўрнатилганини текширяпти», — деб ёзилади Россия ИИМ Москва бошқармаси сайтида.
Москва полицияси шунингдек ҳуқуқ тартибот органи ходимига ташланган Магани — Магомед Расуловни — ва унинг рафиқаси Ҳалиматни ҳам қўлга олди.
Россия Тергов қўмитасига кўра, улар «ҳуқуқ тартибот органи ходими ҳаётига тажовуз қилиш» моддаси бўйича бир умрлик қамоқ жазосига маҳкум этилишлари мумкин.
Россия Федерал миграция хизмати бошчиси Константин Ромодановскийга кўра, у бошқараётган муассаса Москва полицияси билан бирга ҳамкорликда иш олиб боряпти.
«Агар полиция ўз ваколатидан келиб чиқиб қонунбузарликни қайд этса, биз ўз йўналишимиз бўйича фуқаронинг Россияга киришини таъқиқлашимиз мумкин», — билдирди у.