Москва: Полиция рейди пайтида қўлга олинганлар орасида қирғиз мигрантлари ҳам бор

624

migrant_1

Москва ҳуқуқ тартибот органлари Россия пойтахтида муҳожирларни қўлга олишда давом этяпти. Полиция қўлга олганлар орасида қирғизистонлик мигрантлар ҳам бор.

Россия ИИМ Москва бошқармаси бир ярим мингга яқин меҳнат муҳожирларини қўлга олиш бўйича кенг қамровли рейдлар ўтказди.

Москва полицияси матбуот релизига кўра, рейд натижасига кўра Ветнам, Миср, Марокаш, Сурия, Қирғизистон, Озарбайжон ва Ўзбекистондан келган нолегал муҳожирлар қўлга олинган.

Полиция хабарига кўра, қирғизистонлик муҳожирлар қолган мигрантлар билан бирга пойтахт корхоналарининг бирида қўлга олинган.

«Уларнинг айримларида ҳеч бир рухсат берувчи ҳужжатсиз ўқ отар қурол топилди», – деб маълум қилди полиция.

 «Элчиликка мурожаат бўлмади»

Қирғизистон Ташқи ишлар министрлигининг тарқатган хабарларига кўра, министрлик ҳозирча қирғизистонликларнинг қўлга олингани ҳақидаги маълумотларни тасдиқлай олмади.

Қирғизистоннинг Москвадаги элчилиги бу маълумотларни аниқлаш устидан иш олиб боряпти, деб билдирди ТИМ матбуот хизмати.

«Элчиликдан бизга келиб тушган маълумотларга кўра, ҳозирча расман Москвада яшовчи бизнинг фуқаролар бу юзасидан мурожаат қилмаган», – дейди ТИМ матбуот котиби Турдакун Сидиков.

Унинг сўзларига кўра, қирғиз элчилиги Россия тарафига қўлга олинганлар орасида қирғизистонликларнинг бор ёки йўқлиги ҳақидаги маълумотларни аниқлаш мақсадида расмий талаб жўнатган.

Мигрантларнинг қўлга олиниши

Мана икки кундирки Россия пойтахти Москвада меҳнат муҳожирларини қўлга олиш бўйича рейд олиб бориляпти.

Москва полицияси рейди зўрлаганликда гумонланган шахсни қўлга олиш пайтида полициячининг калтакланишидан сўнг ўтяпти. Икки кунлик рейддан сўнг Москва бозорларида аксари Марказий осиёлик ва кавказликларни ташкил қилувчи мингдан ошиқ савдогарлар қўлга олинди.

Москва бозорларини “тозалаш” ишлари полициячиларнинг Мотвеевский бозорига педофилияда айбланган Магомед Магомедовни қўлга олиш пайтида қаршиликка учраганларидан сўнг бошланди.

Калтакланган полиция ходими талқинига кўра, қўлга олиш пайтида уларга 20дан ошиқ шахс қаршилик кўрсатган ва улар орасидаги Мага исмли савдогар ҳуқуқ тартибот органи ходими бошига кастет билан урган.

Сурат www.profi-forex.org сайтидан олинди