Иссиқкўл: Автоҳалокатда 14 киши қурбон бўлди

616

ik-crash-450x337

Катта тезликда ҳаракатланаётган маршрут автубусининг Қоракўл яқинида дарахтга бориб урилиши 14 кишининг ҳалок бўлишига олиб келди. Шифокорлар маълумотига кўра, автоҳалокатдан сўнг 7 киши омон қолган.

Ҳодиса 23 июн куни кечга яқин, Иссиқкўл областининг Жетиўгуз қишлоғи яқинида рўй берди.

Фавқулотда ҳолатлар министрлиги маълумотига кўра, микроавтобус ҳайдовчиси катта тезликда бошқарувни қўлдан чиқарган ва йўл бўйидаги дарахтга келиб урилган.

Министрлик вакилининг Kloop.kg га билдириша, ҳайдовчи тезликни оширган.

Ҳалок бўлганлар ҳақидаги маълумотлар турлича бўлди, бироқ ФҲМ ҳамда шифокорлар 14 одам ҳалок бўлганини билдирди.

Ҳодисадан сўнг омон қолганлар сони министрликка кўра беш киши бўлган, шифокорлар эса етти кишини тирик қолганини билдирмоқда.

10 йўловчи ҳодиса жойида ҳалок бўлган, яна икки киши шифохонага олиб борилаётиб жон берган.

Ҳодиса гувоҳага айланган Жумгал Шериковнинг айтишича, ҳалок бўлганларни қутқарувчилар машинани кесиб чиқаришга эришган.

«Таналар трассада ётарди. Кейин уларни олиб, прицеп ичига теришди ва устини ёпиб қўйишди», — деб ёзди у.