Қирғизистон чегарасидаги отишмада ўзбекистонлик аскарлар ҳалок бўлди

667

pogran-450x337

Жалолобод областида 23 июн куни қирғизистонлик ҳамда ўзбекистонлик ҳарбийлар орасида содир бўлган отишмадан сўнг Ўзбекистоннинг икки аскари ҳалок бўлди. Қирғизистон ҳукумати талқинига кўра, отишмага Ўзбекистон чегара хизмати аскарларининг қўшни давлат худудига «ноқонуний киргани» сабаб бўлган.

Ҳодиса Қирғизистон чегарачилари ўзбекистонлик ҳарбийларни Жалолободнинг Жетизагар деган жойида кўрганларидан сўнг содир бўлган.

Қирғизистон чегара хизматига кўра, қўшни давлат ҳарбийлари Қирғизистон худидига ноқонуний кирган.

Хизматга кўра, худудни тарк этиш талабига қарамай, ўзбекистонлик ҳарбийлар айтиша бошлаган ва бу отишмага айланиб кетган.

«Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистон чегара нарядига нисбатан биринчи қурол қўлланган. Отишма оқибатида бир аскар ўлдирилган, яна бири яраланган. Қирғиз чегара хизмати тарафидан ҳеч ким жабрланмади», — деди Чегара хизмати матбуот котиби Гулмира Борубаева Kloop.kg билан суҳбатда.

Ўзбекистон тараф эса ҳодисага ўзга талқин билан муносабат билдирди.

Қўшни давлат чегара хизматининг тарқатган баёнотига кўра, қирғизистонлик икки аскар маст ҳолда бўлган ва ўзбекистонлик ҳарбийларга қарата биринчи бўлиб ўт очган.

Ўзбекистоннинг Podrobno.uz сайти ҳодиса билъакс Ўзбекистон худудида рўй берганини ёзди.

«Тиш тирноғигача қуролланган қирғизистонлик аскарлар Ўзбекистон худудига киришган ва Ўзбек чегара хизмати аскарларини ўққа тутган», — деб ёзди ахборот портали.

Kloop.kg мухбирлари расмий Ўзбекистон билан боғлана олмади.