Россиялик боксчи Атамбаев олдига «экстремистик» рамз туширилган футболкада келди

485

6550

Россиялик боксчи Александр Поветкин президент Алмазбек Атамбаев билан Россияда эктемистик ташкилот деб топилган «Северное братство» рамзи туширилган футболкада учрашди.

9 июл куни Атамбаев билан учрашган Халқаро бокс уюшмасининг энг оғир вазндаги жаҳон чемпиони Поветкин «Северное братство» ташкилоти рамзи туширилган футболка кийиб олгани кўпчилик интернет фойдаланувчилари эътиборини тортди.

Ўз ўрнида «Северное братство» 2012 йили Россияда экстремистик ташкилот деб топилиб, таъқиқланган.

Россиялик боксчи кийими Қирғизистон интернет ҳамжамиятини ларзага солган айни пайтда, Атамбаев маъмурияти Поветкин шахсий дунёқарашининг учрашувга алоқаси йўқлигини билдирди.

«Поветкиннинг шахсий фикрига келадиган бўлсак, бунинг Атамбаев билан бўлган учрашувга алоқаси йўқ. Алмаз Шаршенович у билан учрашганда туризм ва спортни ривожлантириш ҳақида суҳбатлашди», — деди давлат бошчиси маъмурияти матбуот котиби Алмаз Усенов.

Унинг сўзларига кўра, спортчининг ташрифи Қирғизистонга туристларни тарғиб қилинишига ва спортнинг ривожланишига сабаб бўлиши керак.

«Поветкин мусобақаларга Иссиқкўлда тайёрланяпти ва буни кўлимизни рекламаси қатори қабул қилишимиз керак. Кўл митинглар билан эмас, балки бу даржадаги спортчининг ташрифи билан машҳур бўлиши керак», — деди Усенов.

Президент маъмурияти матбуот котиби спортчиларнинг «Манас» аэропортидан тўғри президент резиденциясига йўл олганини ва уларнинг кийимларини алмаштиришга вақтлари бўлмаганини айтди.

Поветкиннинг учрашувдаги футболкасини «Русич» маркаси чиқаради ва мазкур футболкаларни чиқарувчи корхона ўзини «Рус кийими руслар учун» деб номлайди.

Atambaev-i-boksery-

Ruswear корхонаси бошчиси ва «Русич» либослари асосчиси Андрей Метальников Kloop.kg билан суҳбатда Поветкин устидаги футболка улар ташкилотига тегишли эканини тасдиқлади.

Бироқ у футболкадаги рамзда миллатчилик ғоясининг йўқлигини айтди.

«Бу қадимий славянларнинг қуёш рамзи. Унинг ҳеч бир миллатчилик ёки нацистликка алоқаси йўқ. Рамз сиёсий ёки диний мотивни ўз ичига олмайди», — дейди Метальников.

Метальников шунингдек Поветкиннинг улар маркаси расмийси эмаслигини билдирди.

«У бизни дўстимиз ва кўп ҳолларда биз унга футболка совға қиламиз», — деди у.

«Северное братство»нинг  асосий ғояси — бу «Рус Россияга қарши».

Ҳаракат етакчилари Россиянинг шимолий Кавказдан озод қилиниши ҳамда «буюк рус бўлмаганлар» яшовчи худудларни тарк этиш.

2012 йилда Москва шаҳар суди прокуратура сўровига кўра мазкур ҳаракатни экстремистик деб тан олган ва уни Россия худудида таъқиқлаган.

Zavtrak-s-Atambaevy-m

Ҳақорат?

Қирғизистонлик журналистлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари президент билан учрашган Поветкиннинг ташқи кўринишини танқидга олди ва давлат бошчиси маъмуриятини Президентни ноқулай аҳволга солганликда айблади.

Жазони ўташ давлат хизмати собиқ матбуот котиби Александр Никсфор ўзининг «Фэйсбук»даги саҳифасида Атамбаевни танқид қилди.

«Поветкин, албатта, кучли боксчи. Бироқ унинг футболкасидаги рамз жуда таниш. Москвада бундай инсондан ҳамма мулозим қочади, бизнинг президент бўлса совға беряпти», — деб ёзади у.

«Фэйсбук»нинг яна бир фойдаланувчиси Эльден Байке Поветкин ҳаракатидан ҳафада эканини яширмади.

«Бундай яхши спортчиларда бу каби рамзларни кўриш жуда ноқулай. Бу Қирғизистон халқига нисбатан ҳақорат», — деб ёзди у.

Zavtrak-s-Atambaevy-m

Поветкин ва Лебедев Қирғизистонга ўз мураббийлари Александр Зимний билан 9 июл куни келганди.

Улар Иссиқкўлда беллашув олди машқларни ўтказишни режалаштирган.

Александр Поветкин Россия пойтахти Москвада Владимир Кличкога қарши ўтувчи жангга тайёрланяпти.