ИИМ автоҳалокатда қурбон бўлган курсантлар яқинларига кўмак кўрсатади

631

Snimok-e-krana-ot-2013-07-09-130317

Ички ишлар министрлиги 9 июл кунги автоҳалокатда қурбон бўлган уч курсант яқинларига 25 минг сомдан моддий кўмак кўрсатди. Ҳудди шунча ёрдамни ИИМ академияси ҳам ажратди.

Ичида ИИМ академияси курсантлари бўлган автобус 9 июл куни эрталаб ҳалокатга учраган ва унинг натижасида 3 киши ҳалок бўлганди.

Ички ишлар министрлиги матбуот котиби Эрнис Осмонбаев қурбон бўлганлар яқинларига министрлик 50 минг сомдан моддий ёрдам кўрсатганини билдирди.

Асосий бадалнинг қиймати ҳали белгиланганича йўқ.

Осмонбаевга кўра, автоҳалокат экспертизалари ўз якунига етмагани учун, фожеада ким айбдор бўлганини айтиш қийин.

Ҳалок бўлган курсантлар билан видолашув 10 ва 11 июл кунлари ўтди — 19 ёшли Баяман Бақитов Ўш областининг Фурқат қишлоғида, — 18 ёшли Мээрим Куватова Бишкекда, — 18 ёшли Айжамал Кененова Чуйнинг Кемин районида дафн этилди.

Ички ишлар министрлиги матбуот хизмати ходими Эрнис Осмонбаев Kloop.kg билан суҳбатда ҳодисанинг 9 июл куни эрталаб содир бўлганини айтганди — қарама-қарши йўлга машина чиқиб олган ва оқибатда ичида курсантлар бўлган автобус ағдарилган.

«Иш бўйича ҳозир жиноий иш қўзғатилди, тергов ишлари олиб бориляпи ва қатор экспертиза тайинланди», — деганди Осмонбаев.

Соғлиқни сақлаш министрлиги хабарларига кўра, жароҳатга учраган икки курсантга воқеа жойида ёрдам кўрсатилган.

Уч курсант эса шаҳар шифохонасига етказилган.

Яна уч курсант воқеа жойида ҳалок бўлган.

Пойтахт тез ёрдам хизмати бош шифокори Гулнара Ташибекова сўзларига кўра, тез ёрдамга ҳалокат ҳақидаги қўнғироқ 7:30 келган.

«18 ва 19 ёшдаги ёш курсантлар ҳалок бўлди», — деб ёзди у ўзининг “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.