Дўкондан оғмахон ўғирлаган қизчадан аразлаган дўсти уни «сотди»

713

IMG_9227
Тўққиз ёшли дўстининг оғмахонни совға қилишдан бош тортганидан ҳафа бўлган болакай ўғирлик ҳақида сотувчига хабар берган. Милиция оғмахон ўғрисини тартибга чақирди.

Беш кемирувчи ҳисобланувчи ҳайвон оғмахон (хомяк - ғалла ўсимликларига зарар етказадиган, инларда яшайдиган кемирувчи ҳайвон) ўғирланган «Zoo» ҳайвонот дўкони сотувчиси Анастасия  Kloop.kg билан суҳбатда дўкондан оғмахонларни ўмарган тўққиз ёшли Захида ўртоғи келиб, унга ўғирлик ҳақида айтиб берганини айтди.

Болакайнинг айтишича, оғмахонларни ўғирлаган қиз ота-онаси ҳайвонларни уйда боқишга рухсат бермагани учун, қизча уларни дўстларига тарқатган, унга эса бермаган.

«У қизчадан битта оғмахон совға қилишини илтимос қилган, бироқ у хасислик қилган. Қизча: “Мен сенга ҳеч нарса бермайман, хоҳласанг 25 сомга сотиб ол” деган. Бола эса барчасини айтиб бериш билан қўрқитган ва бизга келиб айтиб берди», — дейди сотувчи.

Оғмахонларни қизғонган дўстидан аразлаган болакай ўғирлик ҳақида нафақат зоомагазин сотивчисига, балки қизчанинг синф раҳбари, мактаб директори ва участковой милиционерни ҳам ўғирликдан хабардор қилган.

Сотувчи Анастасиянинг айтишича, у оғмахонларни кўп сотганлигини тахмин қилиб уларни йўқолганини билган ҳам эмас.

«Қизча доим бу ерга дугоналари билан келиб турарди. Улар мени чалғитиб туришганда, у қиз оғмахонларни ўғирлар экан. Ҳар сафар оғмахон озайганини кузатиб, мен уларни сотиб юбордим деб ўйлардим», — дейди сотувчи.

Бишкек ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати қизча ва унинг ота-онаси бошқармага чақирилганини ва улар билан тушунтириш ишлари олиб борилганини хабар қилди.