Марказий Осиёдаги зилзила: қурбонлар ҳақида хабар йўқ

476

kyrgyzstan-450x256

Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида юз берган 5,8 баллдаги ер титраши қўшни Тожикистон ва Қирғизистонда ҳам сезилди.

Зилзила Бишкек вақти билан соат 12:08да кузатилган.

АҚШнинг геологик жамияти маълумотлариган кўра, зилзила шиддати Рихтер шкаласига кўра 5,8 баллни тузган.

Зилзила маркази Ўзбекистоннинг энг қадимий шаҳарларидан бири ҳисобланган Самарқанддан 20 чақирим узоқликдаги Булунғур аҳоли пунктида юз берган.

Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Самарқандлик пенсионер Анна Перепелкина Kloop.kg билан суҳбатда ўзининг Саммарқанддаги 53 йиллик ҳаёти давомида бу каби кучли зилзилани кўрмаганини айтди.

Зилзила асоратларини Марказий Осиёнинг йирик шаҳарларидан ҳисобланган Самарқанд, Тошкент ва Тожикистоннинг Душанбе аҳолиси ҳам сезди.

Қирғизистоннинг Фавқулотда ҳолатлар министрлиги ходимининг Kloop.kg мухбирига хабар қилишича, Қирғизистон худудида энг қаттиқ ер титраши Боткен областида кузатилган.

ФҲМ маълумотларига кўра, зилзила оқибатида жабрланган қирғизистонликлар йўқ.