Жабрланувчилар Колбаев уйида «калтакланганини» билдиришди

418

fotografiya-24

Биринчи май район суди криминал авторитет Қамчи Колбаев маҳкамасида видео материаллар билан танишиб чиқди. Видеотасмада жабрланувчилар судланувчининг Чолпонатадаги уйида калтакланганини билдиришди.

Бизнесмен Медер Кожахметов терговда Колбаев билан Чолпонатада бўлган учрашуви чоғида арматура билан калтакланганини билдирди.

Кожахметов зарба орқа тарафдан берилгани учун, айнан ким уни урганини аниқ айта олмаслигини айтди.

Терговнинг  ўша кунни тиклаб акс эттирган видеотасмасида Колбаевнинг Иссиқкўл тоғларида жойлашган уйи кўрсатилади.

Маҳкама шунингдек Кожахметов шериги собиқ депутат Бактибек Бекбоев кўрсатмаларини ҳам ўргана бошлади.

У терговчига Колбаев уйида қарз учун Кожахметов билан жанжаллашиб кетганини ва кўчага чиққач қоронғи ерда калтакланганини айтган.

Маҳкама аввалида Колбаевга ўрталаридаги молиявий можарони ҳал қилиб беришни илтимос қилган ҳар икки жабрланувчи криминал авторитетга қарши даъволари йўқлигини айтганди.

Колбаевнинг ўзи унга қўйилаётган айбловларга иқрор бўлмай келади.