"Асл хазина" ўз кучини кўрсатди

996

фото Ынтымак

Куни кеча З. М. Бобур номли миллий академик драма театрида “Навниҳол” талабалар халқ театрининг “Асл хазина” деб номланган фантастик-комедия спектаклининг «юз очди»си ўтди.

Спектакл ўзбек тили кафедрасининг мудири Равшанбек Турсунов тарафидан саҳналаштирилган. Ассосий иштирокчилар кафедра талабалари. Спектаклнинг асосий ғояси «сирли хазина» орқали меҳру-оқибатни, инсонлар ўртасидаги дўстлик, ҳамжиҳатликни, бир бирига бўлган муносабатларини тиклаш.

- Бизнинг мақсад инсонийлик муносабатларни тиклаш. Уйлайманки, асар муаллифи Шукурулло Махкамов  назарда тутган мақсадни рўёбга ошира олдик.  Энг асосийси менинг талабаларим, яъни саҳна иштирокчилари ўз рўлини маҳорат билан ижро этдилар. Менинг ютуғим мана шу -деб айтади Равшанбек Турсунов.

Театр саҳнасида «сирли хазина», топилган бойлик кимнидир кар, кимнидир кўр, яна бировни гунг қилиб қўяди. Яхшилик билан ёмонлик бир бири билан бахслашади, тортишади. Ниҳоят яхшилик енгиб чиқади.

Талабалар ўз маҳорати билан саҳнада, енгил йўл билан топилган бойлик яхшилик олиб келмаслигини, осон келган нарса осон кетишини томошабинга кўрсатиб беришди.

-Бугунги бўлиб ўтган спектакл менда катта таассурот қолдирди. Чунки спектаклда кўрсатиб берилган бахиллик, қаллоблик, саҳийлик  хозирги вақтда айнан биз ўқувчилар орасидаги энг долзарб нарсалардан бири бўлди. Лол қоларлиги шуки, хақиқатни тўғридан-тўғри айтмай, кулги орқали кўрсатиб  беришгани олқишга сазовор! Чунки қўполлик билан айтилган хақиқат инсонни қалбига озор бериб, сокинликка чўктириши мумкун, табассум, кулги ортига яшириниб айтилган хақиқат эса инсоннинг тўғридан-тўғри кўнглига кириб боради. Хақиқатдан  ҳам мехр-оқибат инсонлар учун энг керакли туйғудир – дейди томошага келган Ахад Артиков.

Спектакл томошабинга яқинлиги билан ёқди.

Ҳар бир инсон бу дунёга келар экан пул топишга харакат қилади. Айримлари бойликка хирс қўяди. Инсоннинг айнан шу фазилатларини ёритиб бера олган ёш актёрлар томошабинни ўзларига жалб қила олди. Театр меҳмони Рашидхон Хўжаев, спектакл давомида ўзини саҳна иштирокчисидай хис этганини айтади:

- Ҳозирги кунда ўзидан кетиб қолган инсонлар кўп. Бойлик кимнидир кўр, кимнидир кар қилиб қўяди. Лекин хеч качон хеч кимга вафо қилмаган. Биз инсонийлигимизни унутмаслигимиз керак. – дейди Рашидхон ака.

Театр жамоа 1999 йили Ўш давлат университетининг қирғиз тили филалогия факултетини ўзбек тили кафедраси қошида тузилган. Сал  кам  ўн беш йил ичида “Ўжарлар”, “Отабек қани”, “О Мухаббат”, “Самарбону”,  “Кетма наъматак”, “Ой тутулган тунда”, “Боғларда гул очилмас”, Осмоннинг бағри кенг”, “Тўда”, “Қирмизи олма”, “Ишонмасанг ўламан” ва бошқа асарларни саҳнага олиб чиққан ва томошабинлар тамонидан муносиб қарши олинган.

 

Талабаларнинг сўзига кўра, «Асл хазина» яна бир ой давомида театр саҳнасида бўлади. Келажак режаларида  «Навнихол» театр-студияси ўзбек ва қардош халқлар драматурглари асарларини имкон қадар талабалар саҳнасига олиб чиқишни мақсад қилиб қўйган. «Навнихол» вазифаси талабалар маданиятини ва маънавиятини ўстиришдан иборат.

Муаллиф Эркинбой Саидхосилов.
Бош муҳаррир Хулкар Исамова