Айтматовнинг «Жамила» романи кўзи ожизлар учун чоп этилди

995

IMG_9432-600x350

Чингиз Айтматовнинг «Жамила» асари Брайл шрифтида чоп этилган қирғиз тилидаги учинчи китоб бўлди.

Брайл шрифтида чоп этилган китоб тақдимоти 7 май куни ўтди — Чингиз Айтматовнинг мазкур асарини кўзи ожизлар учун чоп этилишига депутат Дастан Бекешев қўллов кўрсатди.

Ҳозирда китоб 12 нусхада чиқди ва унинг барчаси қўлда ёзилди.

«Агар Қирғизистон Белгиядан Брейл шрифтида китобни чоп этувчи машинана сотиб олса осонроқ кечарди. Бироқ бу машина 120 минг доллар туради», — деди китоб тақдимоти маросимида Қирғизистон кўзи ожизлар жамияти президенти Калик Мамбетакунов.

Кўзи ожизлар учун мослашган китобларни чоп этишга кўнгиллилар бир ярим ой вақт сарфлаган.

Депутат Бекешев китобларни чоп этиш учун Интернетда ҳайрия пулларини йиға бошлаган, бироқ, унга кўра бу чақирувга фақат тўрт одам ёрдам қўлини чўзган.

Улар умумҳисобда «Жамила»ни чоп этиш учун 29 минг сом йиғишга эришган.

Қирғизистон кўзи ожизлар жамияти китобларни Қирғизистоннинг ҳар бир вилоятига биттадан тарқатмоқчи.

«Жамила» Брайл шрифти орқали чоп этилган қирғиз тилидаги учинчи китоб. Аввалги икки китобнинг бири Қирғизистон конституцияси ва 700 сўзни ўз ичига олган қирғиз-рус луғати эди.

Депутат Бекешев Брейлда китоблар чоп этиш давом этишини айтади.

«Биз Чингиз Айтматовнинг бошқа китобларини ҳам чиқармоқчимиз. Бироқ барча муаммо молияда», — дейди у.

Қирғизистон кўзи ожизлар жамияти маълумотларига кўра, Қирғизистонда яшовчи 120 минг кўзи ожиз одамдан фақат 20 фоизи Брейл шрифтида ўқишни билади.

Уларнинг аксар қисми Бишкекда яшайди.

Кўзи ожизлар асосан аудио китобларни тинглашади, бироқ, Мамбетакунов фикрича, уларнинг ўқишга ҳам эҳтиёжлари катта.