Биринчи май туман маҳкамасида ўтаётган судда гувоҳлар ўз кўрсатмаларини Қамчи Колбаев фойдасига ўзгартирди.
Жабрланган Сейитказы Толубаев 2 май куни ўтган маҳкамада «Камчи одамларининг» босими туфайли бизнесини 15 АҚШ долларига сотишга мажбур бўлганини билдирди.
Бироқ у «авторитетнинг» бу ишга алоқадор эканини билдирмаслигини қўшиб ўтди.
«Менимча ўша пайтларда барча Қамчи Колбаев ва Максим Бакиев номидан иш қилар эди. Ҳозир мени Колбаевга нисбатан ҳеч бир даъвоим йўқ», — деди жабрланувчи.
Яна тўрт гувоҳ — Исамедин Силеев, Бақит Долоталиев, Талай Алиев ва Бақит Исабековлар ҳам ҳуқуқ тартибот органлари тарафидан бўлаётган босимларни айтиб кўрсатмаларини Колбаев фойдасига ўзгартиришди.
Ички ишлар минисртлиги матбуот хизмати ходими Эрнис Осмонбаев Kloop.kg билан суҳбатда гувоҳларнинг нима сабабдан кўрсатмаларини Колбаев фойдасига ўзгартираётганини тушунмаслигини билдирди.
Осмонбаев тергов гувоҳларга ҳеч бир босим ўтказмаганини қўшиб ўтди.
Сиёсатшунос Марат Казакпаев гувоҳларнинг кўрсатмаларини ўзгартиришида бир неча сабабни кўришини айтади.
«Бу бизда оддий ҳолат. Иш маҳкамага етиб борганда чиппакка чиқади. Колбаевнинг уюшган жиноятнинг лидери эканини жамиятда барча билади. Бунга турли сабаблар бўлиши мумкин — бир тарафдан коррупция, иккинчи тарафдан қўрқув», — дейди у.
Колбаев унга қарши қўйилаётган айбловларнинг бирортасига ҳам иқрор бўлмай келади.
Ҳукумат «Жиноий авторитет» деб тан олувчи Қамчи Колбаев 2012 йилнинг дакабр ойидан буён СИЗОда сақланяпти. Унинг қамоқда сақланиш муддатини икки марта — 8 декабрдан 8 январгача, кейинроқ яна бир ойга узайтиришганди.
Қирғизистоннинг энг йирик наркотижоратчиси ҳисобланган Колбаев сўнгги икки йилни Қирғизистон ташқарисида ўтказди.
2011 йили уни АҚШ ҳукумати дунёнинг энг йирик наркотижоратчилари қора рўйхатига киргизганди.
90чи йиллар сўнгида Колбаев Қирғизистон жиноят оламида ўз таъсирини кучайтириш учун Риспек Ахматбеков билан рақобатга киришган, бироқ Ахматбековга суиқасд қилиш ҳамда унинг икки сафдошини ўлдирганликда айбланган Колбаев 2000 йили 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.
2006 йили эса у қамоқдан қочиб кетган, бу ҳодисадан бир йил ўтиб Қирғизистон ҳукумати уни қидиришни тўхтатганди.
2010 йил инқилобигача Колбаев ярим яширин ҳаёт кечирди. 2008 йили у Норин областида етти бўз уйда катта байрам ўтказди. Айрим манбаларда байрамда ўша пайтаги давлат президенти Қуманбек Бакиев ишларини бошқарувчи бир неча мулозимнинг иштирок этгани айтилади.
2010 йилги инқилобдан сўнг Колбаев қўлга олинди. Бундан кўп ўтмай у қамоқдан яна қочди ва охир-оқибат Дубайда пайдо бўлганди.