Маориф министрлиги: Умумреспублика тестлари ўзбек тилида ҳам ўтади

747

DSC_0070-450x300
 

Маълум миқдордаги ўзбек тилли  ўқувчилар рўйхатга олинганидан сўнг, бу йил Умумреспублика тестларининг ўзбекчаси ҳам ўтиши белгиланди.

Қирғизистон таълим министрлиги жорий йилда УРТнинг ўзбекча версияси сақланиб қолишини билдирди. Министрликка кўра, тестларни ўзбекчада топширмоқчи бўлганлар сони бир ярим минг кишидан ошган.

Жорий йилда тестга қатнашувчиларнинг қарийб 4 фоизи тестларни ўзбек тилида топшириш хоҳшини билдирган.

«Абитуриентлар сони бир ярим мингдан зиёдни ташкил қилгани учун, Умумреспублика тестлари ўзбек тилида ҳам ўтади», — деди министрлик матбуот котиби Керез Жукеева.

Умумреспублика тестларининг ўзбек тилда ўтиши яқин кунларгача мавҳум қолаётган эди — мазкур тестлар Қирғизистон олийгоҳларига киришнинг асосий шарти бўлиб ҳисобланади.

Жорий йилнинг январ ойида Маориф минстрлиги тестларни тайёрловчи ташкилот билан битим тузаётганда тестнинг ўзбек тилидаги версияси қайд этилмаганди.

Бироқ бундан бир ой ўтиб, ҳукумат ўз қарорини ўзгартирди ва тестнинг ўзбек тилида топширмоқчи бўлганлар сони кўп бўлса тестларнинг ўзбекчада ҳам ўтишини билдирди.

Тест 2013 йилнин 18 май куни ўтади.

Умумреспублика тести 2003 йилда Қирғизистонда жорий қилинганидан бошлаб қирғиз, рус ва ўзбек тилларида ўтиб келган.