ФҲМ: Қирғизистон шимолида Америка учқичи қулади [Хроника 19:25да янгиланди]

782

fotografiya-1

Америка ҳаво кучларига қарашли KC-135 учоғи Чуй вилоятининг ғарбида ҳалокатга учраган — бу хабарни Фавқулотда ҳолатлар министрлиги тасдиқлади. «Манас» аэропортидаги Транзит юк ташув маркази ҳодиса юзасидан изоҳ бермаяпти.

ДИҚҚАТ: Агар сизда учоқнинг қулаши юзасидан маълумот бўлса, +996 772 660032 рақами орқали биз билан боғланинг ёки bektour@kloop.kg электрон манзилига ёзинг.

19:24 «Манас» Транзит юк ташиш марказидан биринчи расмий изоҳ олинди. Унга кўра, учоқ ўша ердан учиб чиққан.

Марказнинг медиа ходими Акжибек Бейшебаева сўзларига кўра, учувчилар ўрни ҳозирча маълум эмас ва ҳозирда самолётнинг қулаши юзасидан хизмат текшируви олиб бориляпти.

kc-135_crash4

kc-135_crash5

19:12 Фюзелажнинг ёниб кетган қисмлари атрофи милиция тарафидан ўралган, журналистлар у ерга яқинлаша олмаяпти. Учқичнинг асосий қисми каби, экипаж аъзоларининг таналари ҳалигача топилгани йўқ.

Қутқарувчилар ва шифокорлар ҳодиса жойини тарк этишмаяпти.

19:05 Фюзелаж қулаган ердан биринчи суратлар. Самолётнинг думи қулаган тоғ яқинидаги ерлардан фарқли рақишда, бу ерга қулаган учоқнинг барча қисми куйиб кетган:

kc-135_crash3-460x345

19:02 Kloop.kg мухбирлари самолётнинг фюзелажи (гавдаси) қулаган ерга етиб боришди.

«Бу ер куйиб кетган, ҳаводан ёнилғининг ҳиди келяпти», — дейди воқеа жойидан Элдияр Арикбаев.

Экипаж аъзоларининг таналари ҳозирча топилгани йўқ. мухбиримизнинг хабар қилишича, учқичнинг асосий қисми ҳам ҳали топилганича йўқ.

Ҳодиса жойига етиб борган ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари Kloop.kg билан суҳбатда самолётни бошқарган учувчилар ҳалок бўлганини тахмин қилишди.

18:52 Kloop.kg мухбирлари учқичнинг асосий қисми қулаган тоққа қараб кўтарила бошлашди.

18:20 Kloop.kg мухбири Элдияр Арикбаев ҳодиса жойидан биринчи суратларни юборди:

fotografiya-1

fotografiya-2

18:10 Ҳодиса жойига борган Kloop.kg мухбири Эльдияр Арыкбаев учқич қолдиқлари катта майдонга сочилиб кетганини тасдиқлади.

«Самолёт бир неча қисмга бўлиниб кетган, мен фақат унинг қанот қисмини кўрдим. Қолган парчалари тоғ устида қолиб кетган», — деди у.

17:59 Соғлиқни сақлаш министрлигининг хабар қилишича, воқеа жойига етиб борган шифокорлар у ерда инсон жасади фрагментларини топмаган.

«Жабрланганлар йўқ ва фожеа жойидан инсон жасади топилмади», — деб ёзилади министрлик тарқатган матбуот релизида.

kc-135_crash2

17:43 Маҳаллий яшовчилар учоқнинг ҳавода портлаганини ва учга бўлиниб ерга тушганини тасдиқламоқда — буни ҳодиса жойига етиб борган Kloop.kg мухбири Эльдияр Арикбаев хабар қилди.

17:38 Ҳодиса жойига борган Панфилов туман давлат маъмурияти бошчиси муовини Канат Давлетов билан суҳбат:

http://hronika.kloop.kg/files/2013/05/Davletov-online-audio-converter.com_.mp3

17:35 Ички ишлар министрлиги матбуот хизмати ходими Эрнис Осмонбаев Kloop.kg га ҳодиса ҳақида Панфилов тумани яшовчилари хабар қилганини билдирди.

«Соат 14:56 маҳаллий яшовчилар самолётнинг қулаганини телефон орқали хабар қилди. Ҳозирда ҳодиса жойи қуршалган, самолёнинг бўликлари узоқ масофага учиб кетган», — деди у.

17:26 Учоқ қулаган ер ҳуқуқ тартибот органлари тарафидан ўралган. Бу ҳақда Фавқулотда ҳолатлар министрлиги ходими хабар қилди.

17:19 Қирғизистон Бош вазири Жанторо Сатибалдиев ёнилғи ташувчи учқичнинг ҳалокатга учраши юзасидан шошилинч йиғин ўтказди.

Сатибалдиев ҳодисани ўрганиш учун махсус комиссия тузиш буйруғини берган — бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳалокат жойига комиссия вертолёт юборди. Унда комиссия аъзолари билан транспорт ва коммуникация министри Каликбек Султанов ҳам бор.

17:10 Ҳодиса жойига борган Панфилов туман давлат маъмурияти бошчиси муовини Канат Давлетовга кўра, учоқ ҳавода портлаган ва учга бўлиниб ерга қулаган.

«Самолёт ҳавода портлади ва осмонда учга бўлиниб ёнган ҳолда ерга қулади [...] У ёнилғи билан бўлганми ёки йўқми билмадим, лекин у бу ерда [ҳодиса жойида] яхшигина ёнди», — дейди у.

16:42 Панфилов тумани собиқ акими Таалайбек Сидиков ўз қишлоғи тепасида тутунни кўрганини айтди.

«Толада ишлаётганлар осмонда портлаш бўлгани ва кейин учоқнинг тоққа қулаганини кўришган», — деди у.

16:23 ФҲМ ходимининг Kloop.kg журналистига хабар қилишича, учқич тоғли худудда қулаган.

16:21 Ҳодиса юз берган Панфилов туман маъмурияти фожеа юзасидан маълумотларга эга эмаслигини билдирди.

16:12 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарлашича, худудий ва Қораболта шаҳар шифохоналари жабрланганларга ёрдам кўрсатишга тайёр.

16:08 ФҲМ матбуот хизматининг хабар қилишича, қурбон бўлганлар ҳақида аниқ хабарлар йўқ. Аммо учоқнинг қулаган манзили аниқланган — у Чуй областининг Панфилов районида жойлашган Чорголу ва Чолукарик қишлоқлари орасида қулаган.

ФҲМ KC-135 русумдаги учоқнинг қулаганини тасдиқлади — бу «Боинг-707» самолёти асосида қурилган ёнилғи қуювчи самолёт.

16:02 Ҳозирги маълумотларга кўра, фалокатга учраган учоқ ичида 5 киши бўлган.

15:57 Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, фожеа жойига икки тез ёрдам бригадаси юборилган.

«Учоқнинг қулагани таҳмин  қилинаётган жойга икки тез ёрдам бригадаси юборилди, шунингдек Миллий госпитали сан-авиация бўлими тайёр ҳолатга келтирилди», — дейилади матбуот хизмати тарқатган баёнотда.

15:56 Қирғизистоннинг «Манас» аэропортида жойлашган Американинг Транзит юк ташиш маркази ҳодиса юзасидан маълумотга эга эмаслигини билдирди — бу ҳақда Kloop.kg мухбирига марказ матбуот котиби Акжибек Бейшебаева айтди.

15:51 Твиттер фойдаланувчиси BakyT ёзишича, учоқ осмонда портлаган ва ерга қулаб тушган:

https://twitter.com/NBakyT/status/330252695338356736

15:50 Фавқулотда ҳолатлар министрлиги хабарларига кўра, ҳодиса жойига ёнғинга қарши кураш бригадаси юборилган.

15:49  Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, учоқ Чуй вилоятининг Панфилов туманида жойлашган Чалдовар қишлоғи яқинида қулаган. Бу ҳақда «Твиттер» микроблоги фойдаланувчилари ҳам ёзишяпти:

15:38  Учоқнинг қулаганини Фавқулотда ҳолатлар министрлиги Kloop.kg таҳририятига тасдиқлади. Самолётнинг қулаш тафсилотлари ҳали маълум эмас, бироқ ФҲМ маълумотларига кўра, ҳодиса Бишкек вақти билан 14:50 юз берган.