Чуйнинг Қўйташ қишлоғида жойлашган ҳарбий қисм аскари ўз хизматдошини ўлдирган. Ҳозирда у Аламедин СИЗОда сақланмоқда.
Ефрейтор Данияр Мейманбек уулу ўз хизматдоши сержант Азамат Керимбаевни қатл қилган — бу ҳақда Мудофаа министрлиги матбуот котиби Айзада Игибаева хабар қилди.
Икки аскар ўртасидаги муштлашув 28 апрел куни №73809 ҳарбий қисмга яқин жойда жойлашган Қўйташ қишлоғидаги ижарага олинган уйда, тунда келиб чиққан.
«Ҳодиса таътил кунида келиб чиққан. Улар дам олиш ўрнига, маст қилувчи ичимликлар ичишган ва бунинг оқибатида муштлашиб кетган», — деди Игибаева.
Унинг сўзларига кўра, муштлашувда қурол қўлланилмаган.
Ҳозирда қотилликда айбланаётган Мейманбек уулу Аламедин район ички ишлар бошқармаси СИЗОсига киргизилган.
Мудофаа министрлиги Бишкек ҳарбий прокуратурасига ўтказиб бериш учун иш тафсилотларини ўрганяпти.
Чуй вилоят шифохонаси рўйхат бўлимида 28 апрел куни Керимбаев касалхонага олиб келинганини тасдиқладилар. У бошидан қаттиқ лат еган ва бунинг оқибатидан ҳаётдан кўз юмган.
Марҳум аскар хизматда 2009 йилдан буён бўлган. Унинг ортидан икки боласи қолди.