Ворух яқинидаги йўл қурилиши чегара маслалари ҳал бўлгунича қолдирилди

606

58F17DF8-A9C3-4D59-A64B-08295354BB88_mw800_s-600x350

Қирғизистоннинг Боткен вилояти вакиллари тожикистонлик ҳамкасблари билан можарога сабаб бўлган йўл қурилиши масаласини ҳал қилиш учун учрашади. Вилоят маъмурияти чегарада ҳолатни тинч деб баҳоламоқда.

Тожикистоннинг Ворух анклавини айланиб ўтувчи йўл қурилиши йўлнинг қайси худуддан ўтаётганини аниқлангунича қолдирилди.

Боткен области маъмурияти матбуот котиби Маматжан Бердишев сўзларига кўра, вилоят ҳокимияти Ўш—Исфана йўл қурилиши масаласини муҳокама қилиш учун Тожикистоннинг Сўғд вилояти мулозимлари билан учрашмоқчи.

Ҳозирча учрашувларнинг аниқ санаси белгилангани йўқ.

Тожик анклави Ворух ичида жойлашган қишлоқ яшовчилари чегара бўйлаб олиб борилаётган йўл таъмир ишлари сабаб қирғизистонликлар билан жанжаллашганди.

Ҳодиса Боткен областида жойлашган Ақсай чегарадош қишлоғида юз берган.

Икки давлат яшовчилари орасидаги тортишувлар 27 апрел куни бошанган — тожик анклави яшовчилари Қирғизистон худудида қурилаётган Ўш-Исфана йўли улар худудидан ўтаётганини даъво қилиб чиқишган.

Турли маълумотларда можаро пайтида 50 яқин киши иштирок этгани айтилмоқда.

Милиция жанжалда иштирок этаётган икки гуруҳ ўртасида жонли занжирни пайдо қилиб уларни ажратишга эришган — «Вечерний Бишкек» газетаси интернет таҳририяти маълумотларига кўра, жанжалда иштирок этаётганларнинг бири отган тошдан милиция ходими жароҳатланган.

Ички ишлар министри муовини Қурсан Асановга кўра, можарода 8 киши жароҳат олган, улар ҳозирда касалхонада даволанмоқда.

Қирғизистон ҳукумати мазкур йўлни Ўшдан Исфанага тожик анлклавидан айланиб ўтиш учун қураётган эди.

«Анклавдан ўтмаслик учун биз ўзимиз Ақсай —Тамдык йўлини қуришни бошладик. Бироқ тожик тараф улар худудига кириб кетганимизни даъво қиляпти», — деди Қирғизистон чегара хизмати бошчиси Токон Мамитов «Азаттык» радиосига берган интервьюда.

Ҳозирги маълумотларга кўра, можарода жиддий жабрланганлар йўқ.

Можарода иштирок этган қирғизистонликлар анклавдан чиқиш йўлини беркитиб қўйган ва бу ўз ўрнида Тожикистоннинг асосий худудига ўтмоқчи бўлган анклав ичидаги машиналар тирбандлигига сабаб бўлган.

Ҳодиса жойига борган «Азаттык» радиоси мухбирига кўра, Тожикистоннинг Сўғд вилояти маъмурияти Боткен области ҳукуматидан ўз фуқароларининг Ақсай қишлоғидан ўта олишлари учун коридор очиб бериш илтимоси билан мурожаат қилган.

Журналист сўзларига кўра, можарода асосан тош ва тахталар билан қуролланган ёшлар иштирок этган.

Ҳолат Тожикистон ва Қирғизистон ҳуқуқ тартибот органлари воқеа жойида олиб борган тушунтириш ишларидан сўнг тинчиган.