Муддатидан аввал озод қилинган Батукаев Россияга кетди

645

DB5CD3EA-3D9E-4F9A-A931-8CADA4B9CBEE_mw1024_n_s
9 апрел куни озодликка чиқарилган криминал авторитет Азиз Батукаев Чеченистоннинг Грозний шаҳрига равона бўлган. Норин шаҳар суди уни қонидаги лейкоз касали туфайли қўйиб юборган эди.

Батукаев озод қилинганидан сўнг Россияга кетганини хабар қилди Қирғизистон чегара қўшинлари матбуот хизмати.

«Қирғизистон умумфуқаролик паспортини кўрсатиб, у “Манас-аэропорт” ўтиш пункти орқали давлатни тарк этган», — деб ёзилади муссаса тарқатган баёнотда.

Чегара қўшинари бу маълумотларни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ҳамда Ички ишлар министрлигидан аниқлаганини хабар қилди.

Норин шаҳар суди 9 апрел куни Батукаевнинг қонида лейкоз касаллиги топилгани учун уни қўйиб юборганини ҳақида Олий суд матбуот хизмати 10 апрел куни эрталаб маълумот тарқатди.

«Махсус тиббий комиссия ва №24 кучайтирилган режимдаги колония шифокорлари жорий йлнинг 28 мартида Азиз Батукаевга “Оғир лейкоз” диагнозини қўйишган», — хабарланади Олий суд матбуот релизида.

Батукаевни муддатидан аввал бўшатиш ҳақидаги таклиф билан Норин шаҳар судига колония ижрочи бошчиси мурожаат қилагани айтилган, бироқ унинг исм-шарифи матбуот релизида кўрсатилмаган.

Норин шаҳар суди ўз қарорини чиқаришда Қирғизистон жиноий процессуал кодексининг 363 моддасига таянган — моддада маҳбус оғир касалга чалинса муддатидан аввал озодликка чиқарилиши мумкинлиги айтилади.

Батукаев 2008 йилдан буён Норин шаҳар 24 рақамли кучайтирилган тартибдаги қамоқда сақланилаётган эди.

У Аламедин район суди тарафидан қатор жиноятларда айбдор деб топилиб, 16 йил ва 8 ойга озодликдан маҳрум этилган эди.

Унга қўйилган айбловлар ичида оммавий тартибсизликлар уюштириш ва ноқонуний равишда қурол сақлаш моддалари ҳам бор эди.

Авторы: Александра Ли