Провайдерлар бир ҳафта ичида «Фергана.ру» тўсиғини ҳал қилади

592

Fergana-600x350
Алоқа операторлари уюшмаси бир ҳафта ичида Қирғизистонда «Фергана.ру» сайтига қўйилган тўсиқни олиб ташлаш масаласи кўтарилувчи йиғинни ўтказмоқчи.

Алоқа операторлари уюшмаси юристи Асел Тен Kloop.kg билан суҳбатда улар ташкилоти доим «Фергана.ру» сайтининг Қирғизистонда ноқонуний тўсилганини билдириб келганини ва келгуси бир ҳафта ичида мазкур масала юзасидан Қирғизистон провайдерлари йиғинини ўтказишини билдирди.

«Бу масала бўйича биз йиғин ўтказамиз. Алоқа операторлари уюшмасига 21 ташкилот аъзо, ҳар бир ташкилот ўз қарорини қабул қилади. Кимдир тақиқ учун, яна бошқаси очиш учун овоз бериши мумкин», — деди Тен.

Юристнинг сўзларига кўра, тақиқни олиб ташлаш масаласида асосий ролни «Кыргызтелеком» ўйнайди — ширкат кўпчилик провайдерларга интернетни етказиб берувчи биринчи интернет провайдер ҳисобланади.

«Агар у тўсиқни олишни хоҳламаса, иккинчи даражали интернет провайдерлар ҳеч нарсани ҳал қилолмайди», — дейди юрист.

Март ойининг сўнггида «Кыргызтелеком» ширкати тижорий директори Ақил Токолбаев «Фергана.ру»ни очиш ҳақида суд ҳукми чиқарилса ширкат тўсиқни олиб ташлашини билдирганди.

Марказий Осиё янгиликларини ёритиб борувчи порталнинг ўзи 201 йилнинг ноябр ойидан буён Қирғизистон худудида тўсиқни олиб ташлаш учун курашиб келади.

Манбани ёпиш ташаббуси 2011 йилнинг июн ойида парламент депутатлари тарафидан қўлланганди. Депутатлар ўшанда бу қарорни Қирғизистон манфаатларини ҳимоя қилиш билан изоҳлагандилар.

Парламент қарори 2012 йилнинг 21 февралида ҳукуматнинг сайтни тўсиш ҳақидаги қароридан сўнг ўз ижросини топди.

Авторы: Зарема Султанбекова