Ўш мэри ҳукуматни шаҳардаги ёмон йўллар туфайли танқид қилди

542

IMG_7599_1-450x300

Ўш шаҳар бошчиси Мелис Мирзакматов шаҳарда Транспорт министрлиги қармоғидаги йўллар ҳароб аҳволда эканини билдирган.

Бундай баёнотни Мирзакматов шаҳар йўллари бошқармаси бошчиси Сатибалди Абдилакунов билан Ўш бўйлаб қилган рейдида билдирган.

«Шаҳарликларга Ўшда мэриянинг эмас, балки Транспорт министрлиги қармоғидаги йўлларнинг ҳароб аҳволда эканини тушунтиришимиз керак», — деди мэр бу учун марказий ҳукуматни танқид қилар экан.

Ўш мэрияси маълумотларига кўра, шаҳарнинг 57 чақирим йўли Транспорт министрлигига қарашли.

«Иссиқ кунлар келиши билан кўпчилик шаҳарликлар ёмон йўллардан нолияпти. Ҳаммамиз ушбу масалани ечиш учун тезкор ҳаракатларни бажаришимиз лозим. Шаҳарликларга қулайликлар яратиш учун мэрия бор имкониятини ишга солади», — деб Мирзакматов сўзларидан иқтибос келтиради шаҳар мэрияси сайти.

Ҳокимият маълумотларига кўра, шаҳарда 500 киломертга яқин йўл бор, унинг 60% асфальт билан қопланган.

Мелис Мирзакматов — 2010 йилги инқилобдан сўнг лавозимини сақлаб қолган ягона шаҳар бошчиси.

Ўшандан буён унинг марказий ҳокимият билан алоқалари қийин кечган, 2012 йилда эса шаҳар бошчиси сайловларда мухолифтдаги «Ата-Журт» партиясини қўллаганди.

Авторы: Зарема Султанбекова