Бишкеклик ўқувчилар бир ҳафта кўпроқ дам олади

598

Республиканинг бошқа минтақаларидаги ўқувчилар баҳорги таътилда тўрт кун ўтказиши кутилаётган бир пайтда, бишкеклик ўқувчилар 10 кунлик таътилга йўл олади. Маориф министрлигига кўра, бу тафовут қишки таътилда пойтахт ўқувчиларининг бир ҳафта кеч таътилга чиққани билан боғлиқ.

Бишкек мэрияси қошидаги таълим департаменти пойтахтлик ўқувчилар таътил кунлари 10 кунга — 20 мартдан 1 апрелгача чўзилиши ҳақида қарор қабул қилди.

Қирғизистоннинг бошқа шаҳарларида ўқув таътили бир ҳафтага қисқартирилган ва у 20 мартдан 24 мартгача давом этиши кутилмоқда.

Маориф министрлиги матбуот котиби Керез Жукеева минтақалардаги ўқувчилар таътилининг қисқартилишига совуқ сабаб уларнинг қишки таътилга бир ҳафта эртароқ чиққани билан боғлиқлигини билдирди.

Ўшанда Маориф министрлиги мактаб таътили дастлаб режалаштирилган 30 декабрда эмас, балки 24 декабр куни бошланиши ҳақидаги қарор чиқарганди.

Министрлик бу қарорни қишнинг совуқ кунлари билан изоҳлаганди.

Бироқ Бишкек мэрияси қошидаги таълимни бошқариш бошқармаси шаҳар мактаблари орасида мониторинг олиб борган ва қишки каникулларни ўз муддатидан аввал бошлашга ҳожат йўқ, деган ҳулосага келган.

Бишкек мэрияси шаҳарнинг барча мактаблари иситилаётгани, шаҳардаги ҳарорат кўтарилгани ва ўқувчиларнинг мактабга қатнашлари ўтган ҳафтада 85 фоизни тузганини таъкидлаганди.