Социал демократлар партияси депутатлари президентни бўҳтон қилувчиларга жазони кучайтириб, буни жиноят қатори баҳолашни тактиф қилмоқда. Мутахассислар буни сўз эркинлигини бузишга олиб келишидан ҳавотирда.
Бу масала Алмазбек Атамбаев асосчиси ҳисобланмиш Қирғизистон социал демократлар партияси йиғинида кўтарилди.
«Агар оммавий ахборот воситаларида президент номига бўҳтон айтилса, унда бош прокурор ҳеч бир мурожаатсиз жиноий иши қўзғаб, бу ишни текшириши керак», — деди ташаббус муаллифи депутат Галина Скрипкина Kloop.kg билан суҳбатда.
Бу фикрнинг туғилишига «Ала-Тоо Экспресс» газетасида президент номига туҳматлар қилинган мақоланинг сабаб бўлганини айтади депутат.
Скрипкина мақола қирғиз тилида бўлгани учун, унинг мазмуни билан таниша олмаганини Kloop.kg мухбири билан суҳбатда тан олди.
Kloop.kg таҳририяти депутат ташаббусига сабаб бўлган газета сонини топа олмади.
Фракция йиғинида депутат ташаббусини ҳамкасби Чинибай Турсунбеков ҳам қўллади.
Қирғизистонда бўҳтон учун жазони кучайтириш ҳақидаги масалани 14 март куни Шамил Атаханов ҳам кўтарганди.
У 2010 йилги бир қатор ўзгартиришлар қатори бўҳтон учун жиноий жавобгарликни олиб ташлашнинг ҳам кириб қолганидан афсусда эканини билдирди.
«Фикримча бу ҳаддан ташқари бўлиб, сариқ матбуотнинг гуллашига сабаб бўлди. Масалан мени номимни булғаш учун матбуотда катта ҳужум бўляпти», — деганди Атаханов ўшанда.
«Институт медиа-полиси» ижтимоий фонди директори Бегаим Усенова социал демократлар таклиф қилаётган норма мамлакатда цензуранинг пайдо бўлишига сабаб бўлиб хизмат қилишини айтади.
«Умид қиламанки бу ҳеч бир асоссиз сўзлар. СДПК вакилидан бу сўзларни эшитиш жуда ғалати, зеро бўҳтоннинг жиноят сафидан чиқариш 2010 йилги инқилобнинг ижобиятларидан бири», — дейди Усенова.
Усеновага кўра, депутатлар бўҳтонни журналистлар оғзини ёпиш учун самарали восита қатори қўлланишмоқчи.