Атаханов куч тизимлари бўйича вице-премьер этиб сайланди

449

Парламент ИИМ собиқ бошчиси Шамил Атахановни мудофаа ва хавфсизлик бўйича масалалар вице-премьер министр лавозимига тайинлади.

Куч тизимлари бўйича вице премьер лавозими 2013 йилнинг феврал ойи бошида пайдо бўлди. Қарийб шу пайтда Атахановнинг истеъфоси ҳақидаги миш-мишлар тарқашни бошлганди.

Ички ишлар бошқармаси собиқ бошчиси ўз лавозимидан 22 феврал куни четлатилганди. Ўшанда президент матбуот хизмати Атахановнинг бошқа лавозимга кўчиши муносабати билан ишдан олинганини хабарлаганди. Бироқ ходим Атахановнинг қайси лавозимга кўчишига аниқлик киритмаганди.

Сиёсатшунос Марс Сариев куч тизимлари бўйича вице премьер лавозими махсус Атаханов учун очилган, деб ҳисоблайди.

«Сийқаси чиққан ҳодиса юз берди. ИИМ ва МХДҚ каби ўзига хос тарзда ёпиқ ҳисобланувчи органлар ташқаридан келган одамни унча сиғдиришмайди ва Атаханов реформаларни юзага ошира олмади, бироқ кадрларни ташлаб қўйишмайди», — деди Сариев Kloop.kg билан суҳбатда.

Сиёсатшунослик сохаси бўйича эксперт Марат Казакпаев мазкур лавозим Ўзбекистон таклифига биноан очилгани учун, уни хато деб ҳисоблайди.

«Ўзбекистон хоҳлагани учун бу лавозимни очиш бу жуда ёмон амалиёт. Бу жиддий иш эмас, биз Ўзбекистон ёки бошқа давлатга қулоқ осиб янги лавозимларни ўйлаб топмаслигимиз керак», — деди Казакпаев Kloop.kgга.

Шамил Атаханов ИИВ бошчилигига 2012 йилнинг ноябр ойида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси етакчиси лавозимидан кетганидан сўнг сайланганди.

Унинг ИИМ бошчиси сифатидаги фаолиятида муассасада бир қатор ички зиддиятлар юз берганди — бир қатор департаментлар бошчилари очиқчасига министрга қарши чиқишганди.