Собиқ министр Сабировга ҳукм чиқарилиши қолдирилди

540

Ижтимоий тараққиёт собиқ министри Равшан Сабировга чиқарилиши керак бўлган ҳукм унинг СИЗОдан маҳкама залига олиб кетилаётганда юзага чиққан “юрак муаммолари” сабаб қолдирилди. Ҳозир Сабиров касалхонада.

Сабиров юрагидаги оғриқ сабаб Бишкек шаҳар судигача етиб келолмаган. Унинг юрагида “оғриқ” йўлда пайдо бўлган.

Сабиров синглиси Kloop.kg билан суҳбатда унинг акасида юрак мускулларининг сиқилиши касали борлигини айтди.

«Улар бу ерга келишаётганда унинг аҳволи оғирлашди. Улар Республика марказига мурожаат қилишган. У ердан эса келмасликка сабаб борлиги ҳақида справка юборишган», — деди собиқ мулозимнинг ўз исмини ошкор қилишни истамаган яқини.

Италия ширкатидан бола асраб олишга рухсат бериш учун пора талаб қилганликда айбланаётган ижтимоий тараққиёт собиқ министри Равшан Сабировга ҳукм 21 феврал ўқилиши керак эди.

Ҳукмни чиқариш 28 феврал кунга кўчирилди.

Бош прокуратура 2012 йилнинг июл ойида Сабиров ёрдамчиси Тахир Мирзахметов баёнотига таяниб, собиқ мулозимга қарши жиноий иш қўзғаганди.

Мирзахметов дастлаб ўз бошлиғи учун пора олганини билдирганди, бироқ кейинчалик кўрсатмаларини Сабиров фойдасига ўзгартирди.

Махсус хизмат ходимлари Сабировни 5 июл куни қўлга олган. Мулозим ўзига қўйилаётган барча айбловларни рад этиб келади.

«Мен айбловнинг бирор биндига ҳам рози эмасман. Мен ҳеч кимдан пора талаб қилмаганман», –деганди Сабиров ўз иши бўйича ўтаётган маҳкамаларнинг бирида.