Ижтимоий телеканал бошчиси Ташиевдан кечирим сўраши мумкин

515

Ижтимоий телерадио корпорация бош директори Қубат Оторбаев ҳозирда тергов остида бораётган Қамчибек Ташиевнинг 2012 йилги митингдан аввал Қурманбек Бакиев яшовчи Минскка қўнғироқ қилгани тасдиқланмаса, ундан узр сўрашга тайёр эканини билдирди.

Оторбаев 2012 йилнинг октябр ойида «Ата-Журт» раҳнамолари уюштирган ва ҳозирда «ҳокимиятни куч билан босиб олиш»да айбланаётган маҳкамада гувоҳ қатори кўрсатма бера бошлади.

«Ата-Журт» лидери Қамчибек Ташиев Ижтимоий телерадио корпорация бошчисини текширилмаган “видео роликни” намойиш қилганликда айблади.

Мазкур видео роликда ҳукуматни босиб олиш қатори баҳоланаётган 2012 йилги митинг бошланишидан аввал «Ата-Журт» лидери Қурманбек Бакиев яшовчи Минск шаҳрига ва унинг ўғли Максим Бакиев қўним топган Лондонга қўнғироқ қилгани айтилган эди.

Ташиев телесюжетда ўзига қўйилган барча айбловларни рад этиб келяпти.

«Ата-Журт» лидери Оторбаевдан телеканал орқали ўша видеони қўйгани учун кечирим сўрашни талаб қиляпти.

Ижтимоий телерадио корпорацияси бошчиси мазкур видео YouTube порталидан олинган «бўлиши» мумкинлигини айтди.

Оторбаев 21 феврал кунги маҳкамада Ташиевнинг митингдаги чиқиш стенограммасида ҳукуматни босиб олишга тарғибни кўрмаганини билдирди.

У Ижтимоий каналда кўрсатилган лавҳани қайта текшириб чиқишни ва ундаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаса, телеканал бошчиси узр сўрашга тайёр эканини билдирди.

Оторбаев канал таҳририяти ҳар бир хабар олиб кўрсатилишидан аввал текширилишини билдирди.

Мухолафатдаги «Ата-Журт» партияси депутатлари устидан маҳкама икки ойдан буён давом этяпти.

“Ата-Журт” раҳнамолари 3 октябрда Бишкек марказий майдонида “Кумтор” олтин конини миллийлаштириш борасида ўтказилган митингдан кейин қўлга олинган эди.

Kloop.kg мухбирлари баҳосига кўра, намойишда мингга яқин одам иштирок этган.

Норозилик акцияси вақтида митинг қатнашчиларининг бир қисми мухолифатчилар билан бирга ҳокимият биноси атрофидаги деворлардан ошиб ўтишган ва ичкарига киришга уринган, бироқ улар қўриқчилар ҳамда милиция тарафидан сиқиб чиқарилган.