ФҲМ: Иссиқкўлдаги зилзиладан 15 уй зарар кўрган

589

Олинган маълумотларга кўра, 28 январ куни Иссиқкўл областида кузатилган зилзиладан сўнг 12 уй яшашга яроқсиз деб топилган.

ФҲМ тезкор хизмати бўлими бошчиси Мухамбет Сваров Kloop.kg билан суҳбатда зарар тортган уйларнинг барчаси Иссиқкўл областининг Тюп районида жойлашганини айтди.

Зарарланган 12 уйнинг яшашга яроқсиз деб топилгани билан, баъзи уй соҳиблари уйларини ташлаб чиқиб кетишмаганини билдирди Сваров.

«Уйи жуда қаттиқ зарарланганлар яқинлариникига бориб яшашяпти. Қолганлар эса зилзилада омон қолган қурилишларда яшаб туришибди», — деди Сваров.

Унга кўра, 12 уйдан ташқари яна 3 уй таъмирга муҳтож.

Рихтер шкаласи бўйичи олти баллни ташкил қилган зилзила Иссиқкўл областининг шимол тарафидаги қирғиз-қозоқ чегараси атрофларида 28 январ куни кузатилди.

Зилзила эпицентри областнинг пойтахт шаҳри Қорақўлдан 100 чақирим узоқликда бўлган.

Ер силкинишлар Бишкек ҳамда Олмаотада ҳам сезилди.

Қирғизистоннинг фавқулотда ҳолатлар министрлиги расмий маълумотларига кўра, Қирғизистонда ер силкиниши 28 январнинг кечки соат 22:38 қайд этилган ва унинг маркази Жергалан қишлоғи яқинида бўлган.

Дунёдаги зилзилаларни воқеан кузатиб борувчи АҚШнинг геологлар жамияти сайти эса зилзиланинг эпицентри Қозоғистоннинг Қирғизистон билан чегарадош худудида юз берганини ёзди.

Авторы: Эльдос Казыбеков