Бишкек-Торугарт автойўлидаги ҳалокатда беш киши қурбон бўлди

590

Бишкек-Торугарт авто трассасида 5 машина тўқнашиб кетган. ФҲМ хабарларига кўра, ҳодисада 5 киши қурбон бўлган ва етти киши жабрланган. Ҳалокатда омон қолганлар Кемин район шифохонасига олиб борилган, уларнинг тўрттаси аҳволи оғир деб баҳоланяпти.

Ҳодиса Бишкек-Торугарт йўлининг 79 чақиримида жойлашган «Достук» меҳмонхонаси олдида 29 январ куни содир бўлганини маълум қилди ФҲМнинг Кемин райони бўлими бошчиси Алмазбек Абдираимов Kloop.kgга берган интервюсида.

ФҲМнинг тахминига кўра, автоҳалокатга қаттиқ туман ва йўл ҳаракати қоидаларини бузишлик сабаб бўлган.

«Ҳодиса об-ҳавонинг унча яхши бўлмагани ва тезликни жуда оширганлик сабабидан келиб чиққан», – деди у.

Унинг сўзларига кўра, автоҳалокатда 5 машина тўқнашган: улар «Хонда Одиссей», «Хонда Мобилио», «Фольксваген Пассат», «Мерседес-Бенц» ва «Жигули» русумидаги машиналар бўлган.

«Жабрланганлар Кемин район касалхонасига олиб борилган. Ҳалок бўлганлар танаси эса экспертиза учун Тўқмўқнинг моргига олиб борилди», —деди Абдраимов.

ФҲМ бўлимининг бошчиси ҳалок бўлганлар орасида ёш болаларнинг бўлмаганини айтди.

Кемин район касалхонаси навбатчи шифокори Бақтигул Шаршеева жароҳатланганлар орасидаги тўрт кишининг аҳволи оғир эканини айтди.

«Уларнинг тўрттаси реанимация бўлимига киритилди. Уларнинг аҳволи оғир», – деди шифокор.

Шаршеева сўзларига кўра, қолган жабрланганлар ҳозир «мўътадил» аҳволда.

«Учта бемор хирургия бўлимига келиб тушди. Уларнинг барчасига ёрдам кўрсатилди. Яқинларининг рухсати билан, улар яшаш жойлари бўйича шифохоналарга кўчирилди», – деди у.

вторы: Александра Ли