Олмаотадаги авиаҳалокатда қирғизистонлик ҳам бўлган

603

Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги 29 январ куни Олмаотанинг аэропортида қулаган учоқда қирғизистонлик ҳам бўлганини тасдиқлади. Унинг танаси Қирғизистонга кеча олиб келинди.

Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати ходими Чингиз Эсенгул уулу Kloop.kg билан суҳбатда Олмаотадаги авиаҳалокатда қирғизистонлик Акрам Низамов ҳам қурбон бўлганини хабар қилди.

«Қирғизистон бош консуллиги унинг шахсини аниқлаш маросимини ўтказди. Тушга яқин унинг опаси Олмаотага келиб, ҳалок бўлган ҳақиқатда унинг укаси эканини тасдиқлади», – деди у.

Эсенгул уулунинг айтишича, марҳум танаси 30 январ куни Қирғизистонга олиб келинган.

«Қозоғистон фавқулотда ҳолатлар министрлиги билан марҳумни чегарагача олиб келиб беришга келишдик. У ердан эса бизнинг ФҲМ ходимлари уни олиб келишди», – деди матбуот хизмати ходими.

Низамовнинг Қирғизистон фуқороси эканини биринчи бўлиб «Скат» авиаширкати Kloop.kgга тасдиқлаганди.

Акрам Қозоғистонда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган.

Дастлаб Низамов Озарбайжон фуқороси экани айтилганди, бироқ бу маълумот мазкур давлатнинг Олмаотадаги элчилиги тарафидан рад этилди.

Шунингдек Қозоғистоннинг бир қатор ОАВ Низамовни Ўзбекистон фуқороси бўлиши мумкинлигини ҳам тахмин қилишганди.

«Скат» авиаширкатининг учоғи бортида 21 кишиси билан Олмаотанинг халқаро аэропортига қўнаётиб ҳалокатга учраганди.

Учоқ бортида 16 йўловчи ва 5 экипаж аъзолари бўлган. Уларнинг барчаси ҳалок бўлганини «Скат» авиаширкати матбуот котиблиги кеча тасдиқлаганди.

Учоқ Кўкшетау-Олмаота қатновини амалга ошираётган бўлган.

Ҳалокат 29 январ куни, маҳаллий вақт билан кундузги соат бирларда содир бўлган.

Олдиндан айтилаётган хабарларга кўра, ҳалокатга қийин метео ҳолат сабаб бўлган.

Самолёт қўниш пайтида иккинчи айланага кўтарилмоқчи бўлганида ерга тегиб кетганини хабар қилди «Скат» ширкати.

«Ҳалокатнинг аниқ сабаблари бортдаги ёзувлар ўрганилиб чиқилгач, очиқланади», — деди «Скат» маъмуриятининг етакчиси Жанара Санжек Kloop.kg билан суҳбатда.

«Тенгри Ньюс» сайтининг хабар қилишича, учоқ Олмаота областининг Илийский туманидаги Қизилтуу қишлоғига қулаган.

Авторы: Александра Ли