Турсунбек Акун омбудсмен этиб қайта сайланди

615

Қирғизистоннинг амалдаги омбудсмени Турсунбек Акун ўз лавозимида яна беш йил қоладиган бўлди. У парламентдаги сайловда 51 депутатнинг овозини олди.

Турсунбек Акун сайловнинг иккинчи турида кўпчилик қўлловини олди ва кейинги беш йилда омбудсменлик қиладиган бўлди.

«Ким мен учун овоз берган бўлса мен ўз миннатдорчилигимни билдираман», — деди Акун сайловнинг иккинчи турида ғолибликни қўлга киритгандан сўнг.

23 январ куни ўтган сайловни икки босқичга бўлишга тўғри келди, чунки сайловнинг биринчи босқичида «Ар-Намыс» вакили Турсунбай Бакир уулу ва Турсунбек Акуннинг ҳар иккаласи 20тадан овоз олишга эришди. Улар билан биринчи босқичда 14 киши Қирғизистоннинг бош ҳуқуқ ҳимоячиси лавозими учун курашганди.

Бакир уулу Қирғизистоннинг биринчи омбудсмени бўлган.

Қолган номзодлар ичида таниқли ҳуқуқ фаоллари Азиза Абдирасулова ва Дмитрий Кабаклар ҳам бор эди.

Сайловдаги чигаллик

Овоз беришнинг биринчи босқичи тугагач, «Ар-Намыс» партиясидан депутат Дастан Бекешев ўзининг твиттер эккаунтида аксар депутатларнинг овоз бериш қоидаларининг тушунмагани сабаб, кўп бюллетенлар яроқсиз бўлиб қолганини ёзди.

Овоз бериш маросимининг қоидаларига кўра, депутатлар ўзлари қўлламоқчи бўлган номзодни белилашлари ва қолган номзодлар исмлари ёнига “қарши” деган белгини қўйишлари керак эди.

«Мен фақат битта номзод учун “ҳа” деган белгини қўйдим. Қолганлар исми олдига эса “қарши” деб белгиламадим. Овозларни ҳисоблаган сайлов комиссияси бу бюллетенни ҳам яроқсизга чиқарди», – деди Бекешев парлемент йиғинида.

Сайлов натижаларидан депутат Ширин Айтматова қониқмади ва СДПК партиясини ўзларининг номзоди Акилбек Сариевни қўлламаганлари учун танқид қилди.

Депутат Бекешев «Твиттер» микроблогида ўз ҳамкасбини қўллади:

«Ширин Айтматова довюрак депутат. СДПКнинг ишлари моҳиятини очиб ташлади. Кўз бўямачиликка кўрсатишиб, ўзлари Акунни қўллашди», — деб ёзди Бекешев.

Акун номзодини «Ата Мекен» ва «Республика» кўрсатганди. «Ар-Намыс», «Ата-Журт» ва «Республика» партиялари эса омбудсмен номзодига депутат Турсунбая Бакир уулуни кўрсатишганди.

Марказий сайлов комиссиясининг собиқ бошчиси Акилбек Сариевни «Ата-Журт», «Республика» ва СДПК қўллашини билдирганди.

Авторы: Азат Рузиев