Ўзбекистон қирғизистонликлар учун темир йўл ўтиш пунктларининг бир қисмини ёпди

637

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тўртта темир йўл ўтиш пунктлари 21 январдан бошлаб ёпилди. Қўшни давлат чегараларни қирғиз тарафи ёпганини иддао қиляпти. Қирғизистон чегара хизмати бу маълумотни рад этди.

Чекловлар Ўш областидаги «Кара-Суу» темир йўл пунктида, Боткеннинг «Кызыл-Кия», Жалолобод областининг «Джалал-Абад» ва «Шамалды-Сай» темир йўл пунктларида жорий қилинганини хабар қилди Қирғизистон чегара хизмати.

«Кара-Суу» пункти тепловознинг техник сабабларига кўра ёпилганини маълум қилди қирғиз чегара хизмати ўзбек ҳамкасбларига таяниб.

«Қолган темир йўл пунктларининг ёпилиши сабаблари ҳақидаги маълумотни ўзбек тараф очиқламади», – деб ёзилади Қирғизистон чегара хизмати тарқатган баёнотда.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг чегарани қўриқлаш давлат қўмитасининг ўзини таништирмаган ходими Kloop.kg билан суҳбатда Қирғизистоннинг ўзи темир йўл пункларини ёпганини билдирди.

Қирғизистон Чегара қўшинлари матбуот котиби Гулмира Борубаева бу маълумотни рад этди.

У чегара хизмати тарқатган баёнотдаги гапларни такрорлаб, пунктларни ўзбек тараф ёпганини билдирди.

Бир ҳафта аввал Ўзбекистон одиндан келишмай Қирғизистон билан чегараларининг бир қисмини ёпганди.

Чегарадан ўтиш учун чекловалар Ўш областидаги «Достук-автодорожный» ҳамда Жалолободдаги «Маданият-автодорожный» ва «Кенсай-автодорожный» ўтиш пункларида жорий қилинганини хабарлаганди Қирғизистон чегара қўшинлари.

Хизмат тарқатган баёнотга кўра, ўтиш пунктлари 18 январдан бир тарафлама ишлай бошлаган: янги тартибга кўра, Қирғизистон фуқоролари мазкур ўтиш пунктларидан Ўзбекистондан чиқиб кетиши ва ўзбекистонликларнинг қўшни давлатдан ўз юртига кириши жорий қилинган.

Авторы: Мария Гребнева