Парламент: Омбудсмен сайлови қолдирилди

477

15 январ кунга белгиланган янги омбудсмен сайлови Сохдаги можаро сабаб қолдирилганини хабарлади инсон ҳуқуқлари бўйича парламент комитети. Янги бош ҳуқуқ ҳимоячисини танлаш сайлови бугун бўлиши кутиляпти.

Парламентнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комитети бошчиси Эркинбек Алимбеков Kloop.kgга берган интервюсида Сохдаги можаро ва «янги йилги танаффус» янги омбудсменни сайлашга тўсқинлик қилганини билдирди.

«Айтилган санага улгурмай қолдик. Баъзи бир хатолар бор, лекин мен бунда катта қўрқинч йўқ деб ўйлайман, чунки биз омудсменни 23 январ куни сайлаймиз. Ҳар қайси ҳолатда янги омбусмен 14 феврал куни ўз хизматини бошлайди», — деди Алымбеков.

«Омбудсмен ҳақида»ги қонунга мувофиқ, давлатнинг бош ҳуқуқ ҳимоячиси ўзидан аввалги ҳамкасбининг ваколат муддати тугашига 30 кун қолганда сайланиши керак. Ҳозирдаги омбудсмен Турсунбек Акуннинг фаолият муддати 14 феврал куни ўз якунига етади.

Акуннинг ўзи сайлов жараёни унга боғлиқ эмаслигини айтади.

«Сайловни қолдириш, кўчириш бу депутатларнинг ваколатидаги нарса, мен буни ҳал қилмайман. 15 январ куни омбудсменни салаш масаласи кўрилмай қолди, чунки ўша куни Сох масаласи қаралганди», — дейди ҳуқуқ ҳимоячиси.

Сохдаги можаро 6 январ куни бўлиб ўтганди. Унда Ўзбекистоннинг Хушёр қишлоғи яшовчилари қирғиз чегарачилари билан тўқнашганди.

Можародан сўнг қишлоқликлар 30 яқин Қирғизистон фуқороларини асирга олишган, бироқ бир кун ўтиб қирғизистонликлар қўйиб юборилганди.

Авторы: Азат Рузиев