Ҳарбийлар Бишкек марказидаги йўлакларини қордан тозалашяпти

633

Мудофаа министрлигининг 150 яқин аскари пойтахтнинг марказий кўчаларидаги йўлакларни тозалашда муниципиал корхоналарга ёрдам беряпти.

Мерия матбуот котиби Чинара Усупбаеванинг айтишича, шаҳар маъмурияти ўзидаги хизматчилар ва махсус тезниканинг етишсизлиги сабаб ҳарбий хизматчилардан кўчаларни тозалашга ёрдамлашишни илтимос қилган.

Унинг сўзларига кўра, «Тазалык» муниципиал корхонасининг шаҳар тозаловчи бор йўғи 18 махсус машинаси ва 580 ходими бор. Усупбаева бунинг етишсиз эканини айтади.

Бишкек мэрияси қошидаги уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси бошчиси Адылбек Улукахунов ҳарбийлар шаҳар марказий кўчалари ҳисобланган Манас ва Чуй ҳамда Абдрахманова проспектларини тозалашяпти.

«Биз одамлар кўп юрувчи йўлакларни тозалашни уларга қулайлик яратиш мақсадида тозалашга киришдик», – деди Улукахунов Kloop.kgга берган интервьюда.

Айни пайтда шаҳарликларнинг ўзлари ҳам кўча тозаловчиларга ёрдам беришга киришишди.

«Ижтимоий тармоқда сасишдан кўра, бир неча кварталларни қордан ўз қўлимиз билан тозалашни таклиф қиламан. 10 киши икки соатда уддаласа бўлади. Белкурак ва ерга сепиш учун қум мендан», – деб Фейсбукдаги саҳифасида ўз таклифини ёзди собиқ президент Роза Отунбаева ўғли Атай Садыбакасов.

«Дизель» форуми фойдаланувчилари унинг ташаббусига турлича баҳо беришди.

Бировлар унинг фикри тўғри эканини айтишиб, ўз уйлари ва офислари атрофини ўз қўллари билан тозалаётганини ва шаҳар маъмурияти ёрдамини кутмай бошқалар ҳам шундай иш тутишлари яхши бўлишини ёзди.

Бироқ Садибакасов фикрини қўлламайдиганлар ҳам топилди. Дизель форуми фойдаланувчиси бу фикр тўғрилигини, бироқ бундай бўладиган бўлса нима учун солиқ тўлаш кераклигини тушунмаслигини ёзди.