«Кыргызгаз» ширкати «Газпром»га сотилгандан сўнг газ «арзонлайди»

632

«Кыргызгаз» бош директори Тургунбек Кулмурзаев қирғиз компанияси Россия «Газпром»ига сотилгандан сўнг газ нархи арзонлашини ваъда қилди. Ҳозирда бир куб метр газ нархи 11 сомдан 15 сомгача.

Россия энергетик ташкилоти «Кыргызгаз»ни сотиб олиш жараёнини 2013 йилнинг апрелигача тўлиқ бажариб бўлишини хабар қилди Кулмурзаев журналистлар билан учрашув чоғида.

Унга кўра, бундан сўнг ёнилғи тўғридан-тўғри Россиядан келади ва тегишли равишда арзонроқ бўлади.

«Биз Қозоғистон ва ёки Ўзбекистондан нархларидан кўра анча арзонроқ сотиб оламиз», – деди Кулмурзаев.

«Газпром» 2013 йилнинг апрелида қирғиз ташкилотининг янги соҳибига айланади, бироқ Россия газини олиб келиш ишлари бундан эртароқ бошланиши мумкин, деб ҳисоблайди Кулмурзаев.

«Кыргызгаз» бош директори сўзларига кўра, Россия газ гиганти бошқариш ҳуқуқини феврал ойида қўлга киритиши мумкин, чунки сотиш жараёнини тезлаштириш режалаштириляпти.

Ҳозирги кунда «Кыргызгаз»нинг 87 фоизи давлат тасарруфида, бироқ Россия ширкати акцияларнинг барчасини сотиб олмоқчи.

«Газпром» компанияси яқин 3-5 йил ичида қирғиз ширкатига 20 миллиард рублга яқин сармоя киритмоқмоқчи. Айни пайтда, «Кыргызгаз»нинг умумий қарзлари 26,6 миллион АҚШ долларини тузади.

«Газпром» қирғиз ширкатини сотиб олиш масаласини ҳокимиятдан қувилган Бакиев даврида ҳам кўтарганди, бироқ битимга келишнинг имкони бўлмаган. Ўшанда бу иш билан Бакиев ўғли Максим шуғулланган.

«2003 йилдан бери бу масала устидан ишлашган. Бироқ 2005 йили бу билан Максим Бакиев шуғуллана бошлагач, «Газпром» ҳамкорликдан бош тортган», – дейди Кулмурзаев.

Бугунги кунда «Газпром» компанияси дунёдаги энг бой табиий газ запасларига эга ширкат ҳисобланади. Унинг дунёвий газ заҳираларидаги ҳиссаси 18 фоизни тузади.

Дунёдаги қазилаётган нефт маҳсулотларининг 15 фоизи ва Россиядаги қазилмаларнинг 78 фоизи «Газпром»га тегишли.