Бишкек мэрияси «Ала-Тоо» майдонидаги арчани кейинги йилга янгилашни ваъда қиляпти

457

Бишкек вице мэри Вячеслав Красиенко пойтахтнинг марказий майдонидаги тамомий янги арчани кейинги йилда ўрнатишга ваъда берди. Шамол туфайли қулаб тушган ҳозирги арча 2008 йилдан буён ишлатилиб келади.

2014 йил кириши маросими янги арча билан кутиб олинишини ваъда қилди вице мэр Красиенко.

«Кейинги йилда арчани янгилаймиз, янги каркас ўрнатамиз», — деди Красиенко.

Ҳозирги арча 22 декабр куни тунги соат 2:30лар чамаси қулаб тушганди. Вице мэр сўзларига кўра, у 2008 йилдан буён қўлланилиб келади.

Бу йили ҳукумат уни дастлабки ўрнатиш учун 250 минг сом сарфлаган.

22 декабр куни эрталаб қулаган арчанинг қайрилган каркасларини олиб ташлаб, уни қайта ўрната бошладилар.

Арчадан ташқари тунги шамолда Бишкек марказий майдонида илинган Қирғизистон байроғи ҳам жабрланган.

Байроқ соат 7да ўзгартирилди.

Бишкек мэрияси пойтахтда барчаси бўлиб беш арча ўрнатган. Красиенко сўзларига кўра, 22 декабр куни шаҳар хизматчилари тарафидан барча арчалар текшириб чиқилган, улардан бирортасида қулаш аломатлари сезилмаган.

Айни пайтда, янги йил арчасининг қулаши Қирғизистон Интернет фойдаланувчилари орасида кўплаб ҳазил ва демотиваторларга сабаб бўлди.

«Бишкек мэрининг ҳатто арчаси ҳам турмайди», — деб ҳазил қилинади уларнинг бирида.