«Кыргызгаз» «Газпром»га 1 долларга сотилиши мумкин

593

Ҳозирда компаниялар бу юзасидан музокаралар олиб боришяпти. «Кыргызгаз» бош директори ўринбосари Куралбек Наскеев бу битимни Қирғизистон учун «фойдали» бўлади, деб ҳисоблайди. «Газпром» масалага ҳозирча ойдинлик киритмаяпти.

Миллий компанияни сотиш масаласи Ўзбекистон ва Қозоғистондан газ олишдаги муаммолар ва мамлакатдаги энергетик бўҳронга боғлиқ, деган Бош министр Жанторо Сатибалдиев сўзларини чоп этди «Тазабек» ахборот агентлиги.

«Биз уларга 1 долларга сотиб олишни ва аввалги қарзларнинг баъзиларини кечишни таклиф қилдик. Ҳозир Москвада сўзлашувлар олиб бориляпти», – деб Сатибалдиев сўзларидан иқтибос келтирди агентлик.

«Кыргызгаз» бош директори ўринбосари Куралбек Наскеев бу битимни Қирғизистон учун «фойдали» бўлишини айтди.

«”Кыргызгаз”ни сотиш Қирғизистон учун фойдали. Агар “Газпром” бўлса, унда доимий газ бўлади, ёнилғини беришда узилишлар бўлмайди», — деб ҳисоблайди Наскеев.

«Газпром»нинг ахборотни бошқариш бўлими масалага очиқлик киритишни хоҳламади.

“Деловой клуб” аъзоси Сергей Понамарев ушбу ташаббусга ижобий қарашини айтди.

«Ҳозирги кунда энергетика соҳасида бўлаётган ишлар – номаъқулчилик, шунинг учун, агар ишлашни билмасангиз, бошқаларга беринг. “Газпром” бу дунёвий бренд, шунинг учун ёмон бўлмайди», — деб ҳисоблайди Понамарев.

Қирғизистон нефтетрейдерлари бошчиси Жумакадир Акинеев Понамарев фикрига қўшилишини айтади.

«Қирғизистон иқтисодий аҳволи яхшиланади. “Кыргызгаз” – бу норентабел ташкилот, яъни зарарига ишлайди», – дейди у.
Қирғизистон қарзлари

Қирғизистоннинг газ етказиб берувчи Ўзбекисток ва Қозоғистон олдидаги қарзлари бугунги кунда 2,5 миллион доллардан ошган.

2012 йил сўнгида қирғизистонлик икки марта газ тақчиллигини ўз бошларида кечиришди.

Ноябр ойи сўнгида «Кыргызгаз» Бишкекнинг шимолига зангори оловни беришни икки ҳафтага тўхтатганди — бунга Қозоғистон олдидаги қарзлар сабаб бўлган.

Бироқ бундан ўн кун ўтиб хусусий сектор яшовчилари учун яна газ ўчирилганди. Қаттиқ совуқ сабаб, бу ўз ўрнида электр энергиясини кўпроқ ишлатишга хизмат қилди ва тармоқдаги аварияларга ҳам олиб келди.

Қозоғистонлик газ берувчилар билан олиб борилган музокаралардан сўнг, «Кыргызгаз» 20 декабр куни барча уйларга газ берилишини ваъда қилди.

«Кыргызгаз» матбуот хизмати маълумотларига кўра, ҳозирда 15 минг бишкекликлар уйига газ қайта уланган, яна 34 минг пойтахтлик ҳозирда зангори оловсиз қолган.