Иссиқкўл ва Ўш: Баланд тоғ йўллари бўрон туфайли ёпилди

650

Ўш ва Иссиқкўл областларидаги уч трасса бўрон сабаб ёпилганини хабар қилди Фавқулотда ҳолатлар министрлиги.

Тон-Мурун довонининг Ўш—Сары-Таш—Иркештам трассасидаги 50 чақирим йўл 19 декабр куни бўрон туфайли ёпилганини хабарлади Фавқулотда ҳолатлар министрлиги.

Иссиқкўл областининг Жетиўгуз районидаги трасса ҳам ҳудди шу сабаб ёпилган. У ерда Сёк-Ашуу довонинг Барскоон—Ак-Шыйрак трассаси бўйлаб ҳаракатланиш ҳозирда иложсиз.

Шунингдек Иссиқкўл областидан Қозоғистонга олиб борувчи Тюп—Кеген трассаси ҳам бугунги кунда ёпилган.

Қутқарувчилар баланд тоғ трассаларини тозалашга киришолмаяпти.

«Айтилган автотрассанинг барча участкалари кеча қаттиқ бўрон туфайли вақтинчалик ёпилган. Айни шу сабабга кўра бу участкаларни ҳозир тозалашнинг имкони йўқ. Бироқ барча техника жалб этилган», — деб ёзилган ФҲМ сайтида.