Милиционер видеотасвир учун ўшлик йигитни «калтаклади»

676

Ўшлик яшовчи ДАН ходимини видеога олгани сабаб, уни ҳуқуқ тартибот органи ходими “калтаклай” бошлаган. Ўш прокуратураси шикоя аризасини бугун кўриб чиқади.

Аваз Акматов ники остидаги «Фейсбук» ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси ўзининг саҳифасида 18 декабр куни уни милиция ходими калтаклаганини ва фойдалавнувчилардан қаерга шикоят қилиш мумкинлигини сўраб ёзди.

«Одамлар, маслаҳат керак. Бир неча соат аввал мени милиция ходими унинг ноқонуний ҳаракатларини тасвирга олганим учун калтаклади. Бу ҳам етмагандай, бизнинг машинамизда ШИИБга олиб бориб ҳам урди. Кейин қизишиб кетгани ва видеони ўчириб юборишни айтиб қўйиб юборди. Воқеанинг барча тафсилотларини айтиб бериш қийин. Нима маслаҳат берасиз? Қарга мурожаат қилиш керак? ИИБгами ёки прокуратурагами???», –деб ёзди у.

Акматовнинг Kloop.kgга берган интервюсида айтишича, у дўстлари билан иш юзасидан кетаётган бўлган ва бурилишда уни давлат автоназорати ходими тўхатган. Унинг сўзларига кўра, милиционер бу муюлишдан бурилиш таъқиқланганини айтиб унга жарима ёзган.

Бироқ Акматов у ерда бурилишни таъқиқловчи белги бўлмаганини айтади. Шундан сўнг у қўл телефони камерасига ДАН ходимини видеога олишни бошлаган.

Милиционерлар ичида спецназ ходими бўлган ва ундан Акматов ҳужжатларини сўраганда унинг қўлини “қайриб” машинага тиққан.

Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари уни Ўш ички ишлар бошқармасига олиб боришган ва Акматовнинг айтишича видеони ўчиришни талаб қилиб калтаклашган.

«Ичкарига кирганимизда у менга “сен кимни қўрқитяпсан, мен сени ўлдираман” деб бақирди ва юзимга уриб, қандайдир бир приём қўллашни бошлади», –дейди у.

Акматов сўзларига кўра, “қийноқлардан” сўнг милиция ходими ўзини босиб олган ва видеони ўчириб ташлашни сўраган. Унинг айтишича, видеони ўчиргач уни қўйиб юборишган.

Акматов шикоят аризаси бугун кўриб чиқилишини Ўш шаҳар прокуратурасининг жиноий процессуал ва тезкор қидирув фаолияти устидан назорат бўлими хабар қилди.

Ўш йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси навбатчиси можаро ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтди. У фақат туни навбатчилик қилишини ва балки кундузи ишлайдиган навбатчи бирор хабар билишини айтди